Серхио Рамос ЕЧЛ тарихидаги 10 000-гол муаллифи бўлди

Серхио Рамос ЕЧЛ тарихидаги 10 000-гол муаллифи бўлди

"Севилья" ҳимоячиси Серхио Рамос Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-тури доирасидаги ПСВга қарши ўйинда гол урди.

37 ёшли испаниялик ўйиннинг 24-дақиқасида ҳисобни очди.

Бу гол турнир тарихидаги 10 000-гол бўлди.

Рамос жамоага қайтганидан сўнг "Севилья" учун биринчи марта гол урган бўлса, бундан аввал охирги марта у 2005 йилнинг 14 майида "Реал"га қарши ўйинда гол урган эди.

Бу футболчининг турнирдаги 16-голидир. Роберто Карлос ва Жерар Пике билан биргаликда у Чемпионлар лигасида ҳимоячилар томонидан киритилган голлар сони бўйича етакчи ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!