Сербия Ягона евро тўловлар ҳудудига қўшилди

Сербия Ягона евро тўлов ҳудудига (SEPA) аъзо бўлди, бу Болқон республикасининг Европа курсига содиқлигини тасдиқлайди.
Бу ҳақда Сербия бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Синиша Мали ижтимоий тармоқда маълум қилган.
"Сербия Республикаси расман Ягона евро тўловлар ҳудуди географик ҳудудининг бир қисмига айланди, бу мамлакатимизнинг молиявий ва Европа интеграцияси жараёнидаги муҳим босқични англатади. SEPA стандартларини Сербияда амалий қўллаш 2026 йилнинг май ойида бошланиши кутилмоқда", — дейилади нашрда.
Унинг сўзларига кўра, SEPAга қўшилиш туфайли мамлакат фуқаролари SEPAга аъзо давлатлар, хусусан, Европа Иттифоқининг барча аъзо давлатлари билан еврода тўлов операцияларини анча тез, самаралироқ ва арзонроқ амалга оширишлари мумкин бўлади.
"Ушбу ютуқ Сербиянинг тўлов операциялари соҳасидаги барча тегишли ЕИ қоидаларига риоя қилишини расман тасдиқлайди ва бизнинг Европа йўналишига содиқлигимизни янада мустаҳкамлайди. Бу қадам Европа Иттифоқининг Ғарбий Болқон мамлакатлари учун иқтисодий ўсиш режасининг бир қисми бўлиб, унинг мақсади ЕИ билан иқтисодий яқинлашувни жадаллаштириш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашдир", - дея таъкидлади вазир.