Сербия парламенти бош вазир Вучевичнинг истеъфосини тасдиқлади.
Энди муддатидан олдин сайловларнинг олдини олиш учун 30 кун ичида, яъни 18 апрел тун ярмигача янги бош вазир ва ҳукумат тайинланиши керак.
Сербия Халқ Скупшинаси (парламент) спикери Ана Брнабичнинг маълум қилишича, кейинги қадамлар мамлакат президенти Александр Вучичнинг масъулиятига киради. Президент бош вазир лавозимига янги номзодни таклиф этиши керак.
Вучевич 2025 йил январ ойи охирида истеъфога чиқишини эълон қилган эди. Бу қарор Сербиянинг Нови-Сад шаҳрида ҳукмрон Сербия Прогрессив партияси (SNS) билан боғлиқ гуруҳнинг фаол-талабларга ҳужум қилиши ортидан қабул қилинди.
Ушбу шаҳарда 2024 йил ноябр ойида вокзалдаги бетон конструкциянинг қулаши натижасида 15 киши ҳалок бўлганди. Нови-Саддаги фожиа сабабли бир неча ойдан буён Сербия бўйлаб оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда.
Баъзи кузатувчиларнинг фикрига кўра, парламентнинг бош вазир истеъфосини тасдиқлаш учун етти ҳафта вақт талаб қилгани президент Вучичнинг қарор қабул қилишни кечиктиришга бўлган ҳаракати сифатида баҳоланмоқда.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон ракеталари АҚШнинг барча ҳарбий кемаларини йўқ қилишга тайёр, деб баёнот берди Эрон олий раҳнамосининг юқори мартабали ҳарбий маслаҳатчиси ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг (ИИМК) собиқ қўмондони Моҳсен Ризоий.
Украина президенти Владимир Зеленский ва Нидерландия бош вазири Роб Йеттеннинг матбуот анжумани якунланганидан сўнг, украиналик таржимон ўзини тута олмай, ҳақоратли сўзлар ишлатди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.