Даволаниш учун Ҳиндистонга бориб, пандемия туфайли ватанга қайтолмаётган ўзбекистонликларни олиб келиш учун “Uzbekistan Airways” АЖ авикомпанияси томонидан Тошкент – Деҳли – Тошкент ҳаво йўналиши орқали махсус (чартер) рейс ташкил этилади. Бу ҳақда Kun.uz’га парламент юқори палатасининг ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Республика махсус комиссияси томонидан Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ва Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистонга даволаниш учун борган ватандошлар учун чартер рейс ташкил этилиши юзасидан қилган мурожаати қаноатлантирилган. Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш чоғида уларга керакли тиббий хизматлар кўрсатилиши таъкидланган.
3 май куни Kun.uz эълон қилган «Аҳволимиз тобора оғирлашмоқда, пулларимиз тугаб бўлди. Ҳиндистонга даволанишга бориб, Ўзбекистонга қайтолмаётган ўзбеклар» сарлавҳали мақола Олий Мажлис Сенатида ўрганиб чиқилиб, сенаторлар Махсус комиссия ва Ташқи ишлар вазирлигига хат жўнатган, унинг ижроси юзасидан 11 майгача ахборот беришни сўрашган эди.
Хатда Ҳиндистонга даволанишга бориб, Ўзбекистонга қайтолмаётган ватандошларимизнинг моддий аҳволи оғирлиги, ҳозирда мавжуд маблағлари 5-7 кунга етиши, айримлари эса хайрия акцияларида ҳомийлардан йиғилган пул маблағлари эвазига кетишгани, Ҳиндистонда қолаётган ўзбекистонликларнинг аксарияти элчихонада махсус чартер рейс орқали ватанга қайтиш учун рўйхатдан ўтишгани таъкидланганди.
Сенат махсус комиссия ва ТИВдан мақолада келтирилган барча важларни ўрганиб, муҳтожларга моддий ёрдам кўрсатилиши ва уларнинг чартер рейслар орқали Ўзбекистонга қайтарилиши бўйича кўрсатмалар беришни ҳамда қилинган ишлар тўғрисида 11 майгача Сенатга маълум қилишни сўраган эди.
Kun.uz манбасининг хабар беришича, 8 май куни чартер рейс орқали Шаржа шаҳридан пандемия туфайли Бирлашган Араб Амирликларида қолиб кетган ўзбекистонликлар олиб келинган. Шунингдек, 9 май куни Минск шаҳридан Беларусь Республикасидаги Ўзбекистон фуқаролари махсус рейс билан олиб келиниши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, коронавирусга қарши кураш доирасида Ўзбекистон 16 март кунидан эътиборан жаҳоннинг барча мамлакатлари билан авиа ва автомобиль қатновларини тўхтатган эди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан А. Воитов (Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаган) ва бошқаларга (жами 62 киши) оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.
Маълум бўлишича, 2025 йил август ойида "Chevrolet Tahoe 2025 High Country" модели тақдим этилган; у 1,46 миллиард сўмдан бошланадиган нархда 11 сентябрдан сотувга чиқади.
Қоҳирадаги Миср миллий музейининг реставрация бўлимида фиръавн Аменемопетга тегишли бўлган билагузук йўқолди. Бу ҳақда Миср қадимий ёдгорликлар вазирлигига асосланиб CBS News хабар берди.
Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга алоқадор бўлган учинчи шахснинг яшаш хонадонидан эса 110 гр. “опий” моддаси, 2 та электрон тарози, 1200 АҚШ доллари ҳамда 28 млн. сўм процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Суд томонидан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди
Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. У шунингдек, Исроилнинг Қатарга ҳаво ҳужуми ва Ғарбий соҳилни аннексия қилиш режалари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Набатия шаҳрига ҳаво зарбасини амалга оширди. Ҳужум оқибатида саккиз нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, улар орасида тўрт нафар бола ва уч аёл бор.
Ушбу зарарли одат узоқ муддатли асоратлар қолдириши билан ҳам хавфли бўлиб, олиб борилган кузатувлар давомида чилим чекиш билан ўпка саратони, тиш боғламларининг бузилиши, тишларнинг барвақт тўкилиши ҳамда кам вазнли бола туғилиши ўртасида узвий боғлиқлик борлиги маълум бўлди.
«Исроил ва бошқалар ҳам эҳтиёткор бўлиши керак. Қачонки сиз қаерга зарба берсангиз, эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиш лозим», – деди Оқ уй раҳбари, Нью-Йоркдан Вашингтонга учаётган самолётда журналистлар саволига жавоб берар экан.
Марокашда Уммат ишларини қўллаб-қувватлаш қўмитаси ташаббуси билан Ғазо билан бирдамлик намойишлари 93 ҳафтадан бери узлуксиз давом этмоқда. Маҳаллий оммавий чиқишлар мамлакатнинг кўплаб шаҳарларида ўтди.
Исроил армияси фаластинликларни уйларини тарк этишга мажбур қилиш мақсадида Ғазо шаҳри ғарбидаги турар-жой бинолари ва кўп қаватли уйларга йирик ҳужумларни давом эттирмоқда.
НАТО Бош котиби Марк Рютте алянс шарқий қанотини мустаҳкамлаш учун "Шарқий қўриқчи" операциясини бошлаганини айтди. Унга Буюк Британия, Дания, Германия, Франция ва бошқа мамлакатларнинг кучлари ва активлари жалб қилинади, деди у.