Sayyod.com раҳбари Сардор Комилов коронавирусга чалинди

Sayyod.com раҳбари Сардор Комилов коронавирусга чалинди

Sayyod.com раҳбари Сардор Комилов коронавирусга чалинди. Бу ҳақда у инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.

"1. Ковид аломатлари менда пайдо бўлганига 6 кун бўлди.
2. Бу бир ой вақт ичида ишгаям чиқмадим, интервьюлар ҳам бўлмаган! Эфирдаги барчаси май-июнь оралиғида суратга олинган. Хуллас, бир ой мулоқотлар чекланганди.
3. Бурундан томоққача шамоллашдек бошланди.
4. Ҳид ва маза сезмай қолганим 2-3 кунидан бошланди.
5. Энг қизиғи иштаҳа йўқолмади, қайтанга таъм сезмасам ҳам худди сезаётгандек (кўз тегмасин) маза қилиб паққос туширяпман)).
6. Биринчи кунданоқ умуман иситма йўқ!
7. Кечалари асосан аритмия ва юрак оғриғи безовта қилмоқда.
8. Кофе ва ширинликдан воз кечдим (жуда қийин бўляпти).
9. Шу 6 кун ичида ўзимда агрессия кучайганини сездим. Бу бошқа танишларимда ҳам шундай экан. Яъни кенг оммага айтилмаган, аммо кимлардадир бўлаётган симптомлардан бири жиззакилик, асаб.
10. Эрталаб уйғониб 10-15 минутлик аэробика, нонушта кетидан цинк ва аква D3, кунига 3 маҳал магне B6 ва аскорутин, кечасига тромбопол, кўп суюқлик, тарвуз, щиповник+лимон+новвот+туршак дамламаси истеъмол қилмоқдаман", – деб ёзиб қолдирди журналист.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!