Самарқандлик аёл 60 минг сўмга фоҳишахона ташкил қилди, оқибатда...

Самарқандлик аёл 60 минг сўмга фоҳишахона ташкил қилди, оқибатда...

Самарқанд шаҳар Кимёгарлар қўрғони 29-даҳаси Шукрона МФЙда жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ижарада яшовчи Т.Ҳ. исмли аёл фоҳишахона ташкил қилган.

2018 йилнинг 25 ноябрь куни соат тахминан 23:30 атрофида Тамара Ҳамраева 60 минг сўм пул эвазига тадбирга жалб қилинган Шаҳзод исмли шахсга жинсий алоқа қилиши учун яшаш уйидан алоҳида хона ажратиб, шароит яратиб берган.

Самарқанд шаҳри ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида Т.Ҳ. жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб бергани учун 60 минг сўм пул олганлиги холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Дарё мухбири Фарҳод Норбўтаевнинг маълум қилишича, Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг Шукрона маҳалласида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида Т.Ҳ.нинг жиноят иши атрофлича ўрганилиб, судья Ғайрат Негматов суд ҳукмини эълон қилган.

Суд ҳукмига кўра, Т.Ҳ. Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона ташкил этиш ёки сақлаш) билан айбдор деб топилиб, 1 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!