Самарқандда касб-ҳунарга ўқитиш маркази бўлими бошлиғи ва карго фирмаси раҳбари ушланди

Самарқандда касб-ҳунарга ўқитиш маркази бўлими бошлиғи ва карго фирмаси раҳбари ушланди

Самарқанд вилояти ҳуқуқни химоя қилувчи органлари томонидан коррупцияга қарши курашиш йўналишида ўтказилган тадбирда вилоятдаги касб-хунарга ўқитиш марказларидан бирининг бўлими бошлиғи жиноятига чек қўйилди.

Касб-хунарга ўқитиш маркази бўлими бошлиғи, Паст Дарғом туманида яшовчи, 1986 й.т. Ж.Ж. маҳаллий фуқароларга ушбу марказда ўқиганлиги ва малака оширганлиги тўғрисидаги сертификатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, улардан жами 5 млн. сўм миқдоридаги пул маблағларини пора тариқасида олган вақтида ушланди.

Шунингдек, Самарқанд шаҳрида рўйҳатда турувчи, Туркиянинг Истанбул шаҳридаги карго фирмаси раҳбари, 1990 й.т. С.Р. 2.000 АҚШ доллари эвазига Туркияга киришга қўйилган тақиқни ечиб бериб, Туркиядаги меҳмонхоналарнинг бирида ишлаш визасини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, махаллий фуқародан 700 АҚШ долларини олаётган вақтда ушланди.

Ҳозирда, ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!