Ростов-Дондаги ФХХ биносига ўт кетди​​​​​​​

Ростов-Дондаги ФХХ биносига ўт кетди​​​​​​​

Ростов-Дон шаҳридаги ФХХ чегара қўшинлари бошқармаси биносида рўй берган ёнғин оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «161.ru» ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига таяниб.

«Иккинчи қават қулаган ва биринчи қават вайроналари остидан бутунлай куйиб кетган мурдалар топилган», — деган нашр манбаси.

Газетанинг ёзишича, ёнғин оқибатида беш киши жабрланган. Бу маълумот расман тасдиқланмаган.

Ростов вилоятидаги ФХХ чегара қўшинлари бошқармасининг хўжалик биносида ёнғин 16 март куни содир бўлган эди. Ёнғин майдони 880 квадрат метрни ташкил этди. Гувоҳларнинг айтишича, бино ёниб кетишидан олдин портлаш овози эшитилган.

Ростов вилояти губернатори Василий Голубевнинг айтишича, дастлабки тахминларга кўра, ёнғинга бино ичидаги электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган. Кейинроқ ФХХ гаражидаги портлашга ёнилғи-мойлаш материалларининг алангаланиши сабаб бўлгани, натижада портлаш содир бўлиб, бинонинг қисман вайрон бўлгани ҳақида ҳисобот берган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!