Россиянинг «хуфиёна армияси»: Украина урушида марказий осиёлик мигрантлар ҳалок бўлмоқда

Россиянинг «хуфиёна армияси»: Украина урушида марказий осиёлик мигрантлар ҳалок бўлмоқда

Украинадаги уруш бир қанча фронтларда кечмоқда. Аммо энг Россиянинг ичида ҳам ҳаёт учун кураш кетмоқда: депортация марказлари, миграция идоралари ва қурилиш объектлари орқали минглаб марказий осиёлик мигрантлар ўзлариники бўлмаган урушга ёлланмоқда ёки мажбурий равишда жалб этилмоқда.

Atlantic Councilʼнинг Украина Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги «Хочу жить» («Яшашни истайман») лойиҳаси маълумотларига таяниб ёзишича, айни пайтда Россия қуролли кучлари сафида уч мингдан ортиқ Марказий Осиё давлатлари фуқаролари хизмат қилмоқда.

Россия асосан ўз ҳудудларидаги ички манбалар — айниқса, этник озчиликлар ҳисобига армиясини тўлдириб келади. Бироқ, агар «Хочу жить» лойиҳасининг маълумотлари тўғри бўлса, марказий осиёликлар ҳозир Россия томонида урушда қатнашaётган хорижликлар орасида иккинчи энг йирик гуруҳни ташкил қилмоқда — биринчи ўринда КХДРдан ёлланган тахминан 11 минг нафар аскар туради. Бироқ сўнгги ҳафталарда уларнинг деярли ярми жангда ҳалок бўлгани айтилмоқда, қолганлари эса фронтдан ғойиб бўлган.

Россиянинг «харжланадиган» аскарлари

«Хочу жить» ҳисоботи келтирган рақамлар даҳшатли:

  • 1110 нафар ўзбекистонлик ҳарбийга жалб этилган; улардан 109 нафари ҳалок бўлган.
  • 931 нафар тожикистонлик; 196 нафари ўлган.
  • 360 нафар қирғизистонлик; 38 нафари ҳалок.
  • 170 нафар туркманистонлик; 27 нафари ҳалок бўлган.

Улар касбан ҳарбийлар эмас. Уларнинг аксарияти — собиқ кўча тозаловчилар, турли хизматлар ва қурилишда ишлаган муҳожирлар. Кўпинча ҳужжатсиз, ҳуқуқий номаълум ҳолатда бўлган бу шахслар тезкор Россия фуқаролиги, даромад ваъда қилиниб ёки тўғридан тўғри депортация марказлари ё қамоқхоналардан жалб қилинганлар.

Бу ҳуқуқий ҳимоясизлик Кремлнинг энг самарали қуролига айланган. Бу, айниқса, Москвадаги Сахарово миграция марказида жуда яққол кўзга ташланади — бу марказ Марказий Осиёликлар учун ёллаш жараёнининг асосий нуқтасидир.

2022 йил сентябрида Дума ҳарбий хизмат эвазига тезкор фуқаролик бериш тўғрисидаги қонунни қабул қилган кунининг ўзида, Москва мэри Сергей Собянин мигрантларга қаратилган махсус ёллаш кампаниясини бошлаган.

Кремл билан боғлиқ «Вагнер» гуруҳи ҳам — унинг марҳум раҳбари Евгений Пригожин 2023 йил май ойида Бахмут учун жангда қурбон бўлган 20 минг жангчининг ярми қамоқхоналардан жалб этилганини айтган — худди шундай ваъдалар орқали Россиянинг бошқа ҳудудларидан ҳам ёлловчилар тўплаган.

Марказий Осиёдан келган ҳимоясиз шахсларни жалб қилиш — бу стратегиянинг илгари ҳам марказий қисми бўлган. Қонун қабул қилинган пайтда Дума Мудофаа қўмитаси раисининг ўринбосари Андрей Красов буни «имтиёз» деб баҳолаган ва шундай деган: «Шунча Марказий Осиёликлар фуқаролик ва карйера учун армияда хизмат қилишни хоҳлайди».

Бироқ Россия расмийлари «имтиёз» сифатида кўрсатган нарса аслида тузоқ экани тезда маълум бўлди.

2022 йил май ойида Фарғона водийсидан келган ўзбекистонлик бир киши Луҳанскдаги фронтда Россия ҳарбий формасида камера олдида чиқиб, Афғонистондаги илгариги хизмат сабабли у жалб қилинганини айтган. Кейинроқ у фақат 590 доллар ойликка 3 ойлик шартнома асосида жалб этилгани маълум бўлди — бу Москвадаги ёлловчилар ваъда қилган 4000 долларлик ойликнинг кичик бир қисми эди.

У ва у каби бошқалар учун фронт яккаю ягона йўл — ортга йўл йўқ. Уларга бу етиб келгунича ҳам кеч бўлади. Ваъда қилинган пул кўп ҳолларда берилмайди, фуқаролик эса олинмайди. Уларнинг кўпчилиги пул ёки паспортни олишга улгурмасдан ҳалок бўлади.

Чегараларда қурилган уруш

Россияда 12 миллиондан 14 миллионгача меҳнат муҳожирлари бор, уларнинг тахминан 10,5 миллиони Марказий Осиёдан. Улардан катта қисми ҳужжатсиз, меҳнат ёки яшаш ҳуқуқларидан маҳрум. Бу ҳуқуқий ноаниқлик ҳудуди — эксплуатация учун мукаммал қурилган тизимдир.

Ўзбекистонда туғилган, ҳозирда Россияда фаолият юритаётган адвокат Валентина Чупик учун бу манзара жуда равшан. 2022 йил сентябрда у RFL/RL радиосига шундай деган:

«Меҳнат муҳожирлари тирик нишон сифатида ишлатилмоқда. Буни “ихтиёрий хизмат” деб атайдилар, лекин муҳожирлар яхши билади: рад этсангиз — депортация ёки ундан ҳам ёмон оқибатлар кутмоқда».

Инсонлар ҳаёти билан боғлиқ йўқотишлар ҳалокатли даражада. 2024 йил 3 июн куни нашр қилинган Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази (CSIS) ҳисоботига кўра, Украинадаги жангларда Россия умумий йўқотишлари 1 миллионга яқин, шундан 250 мингга яқини ҳалок бўлган. Бу Иккинчи жаҳон урушидан бери Россия ёки СССР иштирок этган урушлар орасида энг йирик йўқотиш ҳисобланади.

Шунга қарамай, Кремлнинг уруш машинанизми тўхтагани йўқ. Ҳисоботда кўрсатилишича, яширин стратегия аниқ: элита фарзандларини асраш, эвазига кўринмас инсонлар — маҳбуслар, қишлоқдаги камбағаллар, этник озчиликлар ва ҳуқуқсиз мигрантларни урушга юбориш.

CSIS ҳисоботига кўра, Россия президенти Владимир Путин бу ёлланувчиларни «харжланадиган» ва сиёсий жиҳатдан хавфсиз деб ҳисоблайди. Ҳуқуқларидан маҳрум этилган ва қўрқув билан оғзи ёпилган Марказий Осиё муҳожирлари бу ролга жуда мос келади.

Марказий Осиё давлатлари расман ўз фуқароларининг Россия томонида урушда қатнашишига қарши ва ёлловчилар ҳамда жангчиларни жазолаш бўйича чоралар кўрмоқда. Бироқ бу саъй-ҳаракатлар кўп ҳолларда самарасиз ёки маҳаллий ҳокимиятлар бефарқлик билан муносабатда бўлгани учун натижа бермаяпти. Шу билан бирга, Россия уларнинг фуқароларини очиқдан-очиқ фронтга жалб қилишда давом этмоқда.

Асли фожиа нимада?

Путин Украинага қарши ҳужумини кучайтирган сари, Россия ўз ҳарбий сафарбарлик тизими нималарга қодир эканини янада яққолроқ намоён қилмоқда — бу тизим қасддан заифлардан фойдаланиш учун қурилган. Бу тизимда энг заиф қатлам — ҳуқуқларидан, имкониятларидан ва муаммолардан қочиш йўлларидан маҳрум этилган марказий осиёлик муҳожирларидир.

Улар Россиянинг сояси остида яшаб келишаётганди. Асосан шаҳарлардаги қурилиларда ишлаб. Улар энди мўмай пул ёки паспорт ваъда қилиниб фронтга йўлланмоқда, аммо бу ваъдалар амалда бузилади, бажарилмайди. Энг ачинарлиси, уларнинг кўпчилиги на пулини, на паспортини кўриб улгуради.

Бу уруш фақатгина Путин қанчалик чегара билмаслигини ошкор қилибгина қолмайди — балки жамиятнинг асил ахлоқий емирилишига ойна тутмоқда: фуқаролик тирик нишон учун алмаштириладиган нарсага айланди, иқтисодий ночорлик эса расмий сиёсат воситасига айланди. Бунинг оқибатида бутун бошли жамоалар шундай урушга тортилаяптики, улар на уни бошлаган, на ундан воз кечиш имконига эга бўлган.

Агар «Хочу жить» лойиҳаси қайд этган рақамлар тўғри бўлса, унда ҳақиқатдан қочиб бўлмайди: Путин урушни зўравонлик билан сафарбар қилинган ва унутиб юборилган инсонлар армияси орқали олиб бормоқда. Марказий Осиё муҳожирлари оммавий равишда ҳалок бўлаяпти, уларнинг етакчилари эса кўп ҳолларда ўз фуқароларини чет элдаги тазйиқ ва эксплуатациядан ҳимоя қилиш учун етарлича ҳаракат қилаётгани йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

ЖЧ-2026 «тарихдаги энг ифлос мусобақа» бўлиши мумкин

Экологларга кўра, бу чемпионат атмосферага 9 млн тонна СО2 чиқариши мумкин.

Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ойдинлашди

Тармоқда Абдуқодир Ҳусанов Манчестернинг бошқа бир жамоасига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Россия санкциялар билан таҳдид қилмоқда: нишонда Ўзбекистон ҳам бор!

Кремль мазкур давлатларда рус тилининг мақомини пасайтирувчи қонунлар қабул қилинаётганидан норозилик билдирган

Қозоғистонда 1 миллионга яқин сайғоқни отишга қарор қилишди

Қозоғистон ҳукумати Қизил китобга киритилган, аммо эндиликда кўпайиб кетган «сайғоқлар сонини мувофиқлаштириш»га қарор қилди.

"Манчестер Сити"ни тарк этадиган навбатдаги футболчи номи аниқ бўлиб бормоқда

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Мирзабек Холмедов янги лавозимга тайинланди

Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Дунёда энг кўп миллионерлар яшайдиган давлатлар эълон қилинди

Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.

«Манчестер Юнайтед» скаутлари Абдуқодир Ҳусанов атрофидаги вазиятни диққат билан кузатишмоқда

Бу ҳақда Scout in Eurasia саҳифаси Твиттер ижтимоий тармоғи орқали хабар тарқатди.

Кремль Бокуни кечиришга чақиради

Москва Озарбайжон билан иттифоқчилик муносабатларини сақлаб қолишни хоҳламоқда, ҳар икки мамлакат ўртасидаги кескинликка қарамай.

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов қанча пул ишлаб топади?

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси, дунё рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган 20 ёшли Нодирбек Абдусатторов 18–28 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган UzChess Cup 2025 II халқаро турнири пайтида блогер “IsomTV”га қисқа интервью берди.

Маҳмуд Мурадов чехиялик моделнинг қўлини сўради

Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси иккинчи маротаба уйланиш арафасида.

Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!

Бу хақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

Аёлларнинг пенсия ёши яна 6 ойга оширилди

Низом 1 июлдан кучга кирди

Ўзбекистонлик яна бир футболчи "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин

Бу ҳақда Отабек Умаров айтиб ўтди.

Япониялик боксчи Муроджон Аҳмадалиев билан жанги анонсига муносабат билдирди

Проф бокснинг иккинчи энг енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, япониялик Наоя Иноуэ навбатдаги жангини тасдиқлади.

Ўзбекистонлик марказий ҳимоячи Эрон гранди таклифини рад этди

Самарқанднинг «Динамо» клубининг 21 ёшли марказий ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов «Персеполис»дан келган таклифни рад этди.

Элдор Шомуродов нега “Башакшеҳир”ни танлаганини тушунтирди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Истанбулнинг “Башакшеҳир” клуби билан шартнома имзолади. Футболчи YouTube’даги “90minut” подкастида Туркия жамоаси билан шартнома имзолаш сабабларини айтиб ўтди.

Украина қуролли кучлари Россиядаги МиГ заводи ва ракета ишлаб чиқариш заводига зарба берди

Бу ҳақда Украина қуролли кучлари бош штаби маълум қилди.

Трампнинг Украина бўйича ёлғонлари фош бўлди(ми)?

АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилганидек, НАТО Украинага қурол харид қила олмайди ва уни етказиб бера олмайди

Фарғонада Қирғизистондан олиб келинган 14700 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Фуқаролар ушбу дори воситаларини келгусида сотиш мақсадида Қўқон шаҳрида ижарага олинган хонадонга олиб борган вақтларида ушланди.

Ғазо секторида камида 650 000 нафар бола очарчилик хавфи остида қолмоқда

Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар берди.

Трамп: Украинага қурол етказиб бериш НАТО орқали амалга оширилади

Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.

Рафаҳда инсонпарварлик ёрдамини кутган фаластинликларга қилинган ҳужумда 10 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ғазодаги тиббий манбалар маълум қилмоқда.

Самарқандда 16 ёшли қиз операция пайти вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Исроил бир кечада Ғазода 97 нафар фаластинликни ўлдирди

Бу ҳақда Al Masirah телеканали маълум қилди.

Трамп Путинни Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини айтди

АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.

БМТ: Ғазода 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан буён овқатсиз қолган

БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.

Россия транспорт вазирининг ўз жонига қасд қилиши қурилишдаги коррупция билан боғлиқ — ОАВ

Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?

Ғазода Исроил ҳужумлари оқибатида 15 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.

2023 йил 7 октябридан буён Ғазо ва Ғарбий соҳилда 17 мингдан ортиқ фаластинилик ўқувчи ҳалок бўлди — Фаластин таълим вазирлиги

Фаластин Миллий маориф ва олий таълим вазирлигининг маълумотига кўра, 2023 йил 7 октябридан буён — Исроилнинг Ғазо секторига қарши ҳарбий амалиётлари бошланганидан бери — Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда 17 315 нафар ўқувчи ҳалок бўлган, яна 27 191 нафар ўқувчи яраланган.

NYT: Техасдаги сув тошқини қурбонлари сони 104 нафарга етди

Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.

Бугун лавозимидан озод қилинган Россия транспорт вазири Роман Старовойт вафот этди

Маълумотларга кўра, Роман Старовойт Москва яқинидаги Одинцово шаҳридаги шахсий уйида ўлик ҳолда топилган.

Исроилнинг Ғазога ҳаво ҳужумлари оқибатида 10 фаластинлик ҳалок бўлди, улар орасида чақалоқ ҳам бор

Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.

Қорасарой кўчасида контейнер ёниб кетди

Айтилган манзилда ёнғин навбатчиликда турган ёнғин қутқарув экипажлари томонидан зудлик билан соат 11:32 да ўчирилди.

Россиянинг Украинага навбатдаги зарбалари камида уч кишининг ҳаётига зомин бўлди

Украина расмийлари маълумотларига кўра, Одессада дрон зарбаси оқибатида янги қурилган бинодаги қўриқчи ҳалок бўлган

Исроил ҳарбийлари Яманга зарба берди

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац ҳусийларга қарашли портлар ва электр станциясига ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан ҳужум қилинганини тасдиқлади

Эронда Исроил разведкаси билан алоқадор агент қўлга олинди

Бу ҳақда FARS агентлиги Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGC) матбуот хизматининг маълумотига таяниб хабар берди.

Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларнинг биринчи босқичи самарасиз тугади

Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали "Report" хабарига таянган ҳолда маълум қилди.

Таиландда пушти темиратки касаллиги тарқалмоқда

Қайд этилишича, ушбу касаллик кўпинча болалар ва ёшларда кузатилади — бу танада «она» деб аталадиган катта доғнинг пайдо бўлиши билан бошланади