Россиянинг Украинадаги ҳужум операциялари суръати камайди, Украина Қуролли Кучлари ташаббусни қайтариб олиш имкониятига эга. Бу ҳақда ISW тадқиқотчилари маълум қилди.
Урушни ўрганиш институти таҳлилчилари, Таврид мудофаа кучлари бирлашган матбуот маркази матбуот котиби Алексей Дмитрашковскийнинг баёнотига таяниб, сўнгги ҳафтада Россия кучларининг қуруқликдаги ҳужумлари сони камайганига эътибор қаратишмоқда. Дмитрашовскийнинг фикрича, йўқотишлар туфайли рус армияси маълум даражада ҳужум салоҳиятини йўқотган ва қуруқликдаги ҳужумлар аввалги 90-100 та ўрнига кунига 20-30 тани ташкил этмоқда.
ISW ҳисоботида қайд этилишича, россияликлар ўтган ҳафтада Луганск вилоятида минимал тактик муваффақиятга эришган. Шу билан бирга, украиналиклар қарши ҳужумлар уюштириб, ўз назорати остидаги минтақадаги маълум ҳудудларни қайтариб олишга муваффақ бўлган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.