Россиялик спорт шарҳловчилари: «Равшан Эрматов финалда ҳакамлик қилиши керак»

A A A
Россиялик спорт шарҳловчилари: «Равшан Эрматов финалда ҳакамлик қилиши керак»

"Daryo.uz" шарҳловчиси Бахтиёр Насимов россиялик спорт шарҳловчилари Александр Елагин ва Денис Казанский билан UzReport-TV телестудиясида эксклюзив учрашув уюштирди.

— Сўнгги вақтларда футбол шарҳловчиларининг иши қанчалик қийинлашди?

Александр Елагин . Табиийки футбол тезлашди. Тактик янгиликлар кўпайди ва тренерларнинг тактик фикрлаш ривожини кузатиб бориш зарур. Учта ҳимоячи, тўртта ҳимоячи, бешта ҳимоячи билан ўйнашлари мумкин. Шу билан бирга ўйин давомида жамоа ўйинида тактик ўзгаришлар бир неча марта юз бериши мумкин. Барча тактик ўзгаришлардан хабардор бўлиш ҳам керак.

Футбол ўзгарди, мухлислар ўзгарди, демакки, шарҳловчи ҳам ўзгариши, футбол билан бирга қадам-бақадам ўсиши талаб этилади. Ўзимдан келиб чиқиб айта оламанки, ҳар бир ўйин томошабин олдидаги мисоли бир имтиҳон.

Денис Казанский. Ҳамма гап ахборот майдонида нималар бўлаётганида. Мен ҳозир келатуриб Бразилия терма жамоаси тренери Тите ҳақида каттагина материални ўқидим, унда айтилишича, у болалигида футбол ўйинлари тўғрисидаги репортажларни радио орқали тинглаган экан. Энди ҳамма нарса ўзгарди: коптоклар, пойабзал, майдонлар, стадионлар. Шу жумладан телевидение ҳам. Вақт ўзгарди. Ижтимоий тармоқлар, сайтлар, телеканаллар пайдо бўлди ва футбол ўйинини кўришнинг имкони бўлмаган жойнинг ўзи қолмади.

Ҳаёт ўзгармоқда. Ахир 60 йиллардаги автомобилларни XXI аср машиналари билан солиштириб бўладими? У пайтлардаги самолётлар қанақа эди-ю, ҳозиргилари қандай. Эски мактаб шарҳловчиларига янги анъаналарга мослашиш қийин эканлигини кўриб турибман. Ишончим комил, ўн йилдан кейин бизга янада қийин бўлади. Чунки ҳамкасбим Елагин айтганидек, кўп нарса тактикага боғлиқ.

— Томошабинлар сизни кўпинча нималарда айблашади?

 Александр Елагин. Ҳар бир томошабиннинг ўз қаҳрамони бор. Кимгадир эмоционал шарҳлаш тарзи ёқса, кимдир буни ёқтирмайди.

Денис Казанский. Энг кўп учрайдиган айблов – бу менинг «Спартак», ЦСКА, «Манчестер Юнайтед»нинг мухлиси эканлигим ёки аксинча. Лекин бирор бир аниқ нарсада айблашмайди. Ҳамкасбларнинг фикри анчагина муҳим. Агар бирор бир нарса кўнгилдагидек чиқмаса, ёки қандайдир ғализлик бўлса, Юрий Лозанов шартта айтиб қўя қолади. Ва сен буни тузатишга ҳаракат қиласан.

— Ўйинга тайёргарлик кўришга қанча вақтингиз кетади?

Александр Елагин. Футболчилар ва тренерлар ҳаётида нималар рўй бераётганлигидан хабардор бўлиш зарур. Спортнинг ичида бўлмоғимиз даркор. Мана айтайлик, Владимир Маслаченко ўйинга деярли тайёргарлик кўрмас эди. Нима учун? Чунки у мусиқачи нотани ўқигани сингари ўйинни ҳам ўқир эди. Унинг учун ўйин худди очиқ китоб каби эди.

Денис Казанский. Шарҳловчилар мавзуга бошлари билан шўнғишлари керак ва ўзгаришларга тез жавоб қайтаришлари лозим. Ҳозир эски усуллар билан ишлаб бўлмайди. Комментаторнинг аввалдан тайёрлаб қўйган материаллари 20-30 фоиз ишлатилади. Шунақаси ҳам бўладики, 120 дақиқа давомида ўйинда деярли ҳеч нарса рўй бермайди, бироқ шарҳловчи шу вақт ичида томошабинларни зериктирмасдан шарҳлашни давом эттиришига тўғри келади.

— UzReport-TV ФИФАдан Россиядаги Жаҳон Чемпионати ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқини сотиб олди. Бироқ ҳамма ҳам буни ижобий қабул қилмади.

Александр Елагин. Ўзбек мухлисларига қилинган бундай ҳадя учун UzReport-TV’га миннатдорчилик билдириш керак деб ҳисоблайман. Инглиз премер-лигаси, Европа кубоги, 2016 йилги Европа чемпионати, 2018 йилги Жаҳон Чемпионати. Бундан яхши бўлиши мумкинми? Танқидчилар ва норозиларга келадиган бўлсак, улар доимо бўлишган, бор ва бундан кейин ҳам бўлади. Мени кечиринг-у, лекин мен уларни ҳасадгўйлар деб ҳисоблайман. UzReport-TV каби компаниянинг эса ҳасадгўйлари бўлиши табиий. Бу жуда яхши. Демак, ҳасад қилишга арзигулик нарсалар бор, демак UzReport-TV ўсяпти ва ривожланяпти. UzReport-TV’да ёмон ўйинлар бўлмайди.

Денис Казанский. Бу катта иш, бироқ чемпионат бошлангунга қадар мухлислар орасида тушунтириш ишлари олиб бориш керак эди, бунинг учун етарлича вақт ҳам бор эди. Бу ерда UzReport-TV’нинг ўзи ҳам айбдор. Улар олдиндан кенг миқёсдаги кампания ўтказишлари, телетомошабинларга нималар бўлаётганлигини айтиб беришлари керак эди, бу дабдурустдан, чақмоқ сингари бирданига бўлмаслиги керак эди. Ахир бу абсолют тўғри йўл. Ҳозирда бутун дунёда ўғринча транляция қилиш тезда ошкор бўлмоқда, МДҲ давлатларидан бирида шундай нохуш воқеа бўлиб ўтганлигидан хабарим бор. Энди ўғринча трансляция ўтмайди. Бундан нарсалар ҳақида олдиндан хабар бериш керак. Эфирда ўзбек ёки рус тилида шарҳлаш ва шарҳловчини танлаш имкониятини беришнинг ўзи катта иш, бундай танловга бутун дунё интилади.

— Мен, тўғрисини айтсам, Россия терма жамоаси гуруҳдан чиқмайди деб ўйлагандим.

Александр Елагин. Мен ҳам шундай деб ўйлагандим.

Денис Казанский. Сизнинг фикрингизга қўшиламан, кўпчилик буни кутмаганди. Жамоа олдига гуруҳдан ғолиб бўлиб чиқиш вазифаси қўйилган эди, у буни шараф билан уддалади.

— Энди буёғи жуда қизиқ, жамоа яна нималарга эришаркин? Россия ярим финалда ва ҳаттоки финалда ўйнаса ҳам ҳайрон бўлмайман.

Александр Елагин. Бу ерда ҳайрон қоларли жойи йўқ. Россия Испаниядан енгилишига 100% ишончим комил эди. Чунки, мен Россия терма жамоасига қанчалик мухлислик қилмай, шундай объектив омиллар борки, улар испанларнинг россиялик футболчилардан анча юқорилигини кўрсатиб туради. Ҳаммасига испанларнинг ўзи айбдор. Бутун ўйин давомида Акинфеевнинг дарвозаси олдида атиги бир марта хавфли вазиятни юзага келтиришди, холос. Жарима тўпи атрофида тентирашди-тентирашди, тўпни қўлдан чиқаришмади, 80% вақт давомида тўпга эгалик қилишди. Ажойиб узатмалар, 1026 та узатма. Бу зўр, албатта, бироқ бундан нима наф? Россияликлар эса тишларини тишларига қўйиб, пенальтигача этиб келишди. Буни футбол дейдилар.

Денис Казанский. Менга Испания кучли ўзгарадиган жамоа бўлиб туюлганди. Масалан, Францияни олайлик, гуруҳ ичида жуда ёмон ўйнашди, бироқ кейин Аргентина билан бўлган ўйинда ҳаммасини қойилмақом қилишди. Испания жуда ёмон ўйнади, Россия эса мудофаа учун ўйнайдиган жамоа сифатида аъло ўйин кўрсатди. Шу сабабли Хорватия билан ҳам худди шундай бўлади, бироқ бу сафар ўйин анчагина шиддатли кечади. Ҳеч қандай ҳолатда ҳам Хорватияга босим ўтказмаслик керак. Ўзини хотиржам тутиш керак. Ўйиннинг чиройли ўтиши бизни умуман қизиқтирмайди. Бизга натижа керак. Агар бу сафар ҳам ўн киши ҳимояга турса ва қандайдир қулай вазият бўлиб қолишини кутишса, бу иш бериши мумкин. Агар хорватларнинг жаҳлини чиқарсак, оқибати ёмон бўлади.

— Ким чемпион бўлади?

Александр Елагин. Бу Россия бўлиши ҳам мумкин! 2004 йилда, тренер Oттo Рехагель Греция жамоасига мураббийлик қилганида ҳам ҳеч ким уларга ишонмаганди. Ўшанда улар ҳамма ишонган Чехияни доғда қолдиришган эди. Чехия жамоа таркиби зўр эди – Поборский, Росицкий, Недвед, Коллер, Барош. Финалда эса греклар турнир эгаси бўлмиш португалларни енгиб, Европа чемпиони бўлишганди. Ўшанда ким ҳам Грецияни ғолиб бўлади деб ўйлапти, дейсиз?

Ҳазилни четга суриб, жиддий гапирадиган бўлсак, битта даъвогар қолди.

Бразилия. Улар қандай шиддат билан ўйнаётганлари кўриниб турибди. Бельгияликлар, менинг фикримча, инглизлар сингари чемпион бўла олмайдилар. Уларни тўхтатиб қолишади. Уларнинг асосий муаммоси – руҳиятида. Афсуски, уларда ғалаба анъанаси йўқ, бу эса ғалабага эришиш учун жуда муҳим. Бу эрда бирорта янги гап айтолмайман.

Асосий умидлар пучга чиқди. Германия, Испания, Аргентина, Португалия ўйиндан чиқди.

Денис Казанский. Уларнинг ўйиндан чиқишининг сабаби турлича. Германиянинг гуруҳдан чиқа олмаганлигининг сабаби – Йоахим Лёв, у Конфедерация кубогидан сўнг эсини йўқотиб қўйди ва бир қанча ҳайратланарли қарорларни қабул қилиб, жамоада кўп нарсаларни ишдан чиқарди. Нойер бир йиллик танаффусдан сўнг дарвозани эгаллади. Лерой Сане чемпионатга олинмади. Ҳаттоки, бир йил олдинги таркибдаги жамоа ҳам йўқ ҳозир.

Аргентинанинг ютқазишига асосий айбдор уларнинг тренери Хорхе Сампаоли. Тренер билан Месси ўртасида бўлиб ўтган воқеа эса алоҳида ҳикоя. Улар ютқазган жамоа ҳам анойи эмасди. Французлар бу чемпионатда ярим финалгача боришлари мумкин деб ўйлайман.

— Равшан Эрматов ҳақида нималар дея оласиз?

Александр Елагин. Эрматов финал ўйинини бошқариши керак. Бу унинг учун учинчи Жаҳон Чемпионати. Уни УЕФА ва ФИФА ҳакамлар корпуси раҳбарлари Перлуижи Коллина ва Массимо Бузаккилар ҳам ҳурмат қилишади. Эрматов ўйинни бехато бошқаради. Ҳеч бир қоидабузарликни ўтказиб юбормайди. Балки унинг ўйинни бошқариш тарзи ўзига хос, юмшоқроқдир. Бунинг устига у ўзбекистонлик. Европаликлар ҳакамлик қилолмайди, чунки сўнгги иккита финалга улар ҳакамлик қилишди. Кетма-кет учта финални бошқаришни эвропаликларга беришмайди. Демак ҳакам бошқа минтақадан бўлади. Жанубий америкаликлар ҳакамлик қилишган. Унинг рақиби эронлик ҳакам Алириза Фегани. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам малакали арбитрлар, Осиё конфедерацияси вакиллари ва уларнинг командалари ўйнамаяпти.

— Эрматов шубҳасиз ҳакамликка асосий даъвогар.

Денис Казанский. У ҳозирча аъло натижаларни кўрсатяпти. Агар ҳаммаси кўнгилдагидек бўлса, Равшан Эрматов финал ўйинини бошқаради ва бу чиройли ўйин бўлиши аниқ. Биз ҳаммамиз ўтган сафарги чемпионатда Эрматовни финал ўйини ҳаками этиб тайинланишини кутгандик, бироқ бундай бўлмади. Энди эса у кўрсатган даражани ҳисобга олиб ва чемпионат Россияда ўтказилаётганлигидан келиб чиқилса, менимча шундай бўлиши керак.

— Илгари, ҳар бир чемпионатда бирорта янгилик бўларди. Мисол учун голландларнинг ўша «оммавий футболи». Бу чемпионатда ҳам янгиликлар борми?

Денис Казанский. Албатта, ушбу Жаҳон Чемпионатида биз янги анъаналарга дуч келяпмиз. Ён ҳимоячиларга жуда кам эътибор бериляпти. Ўтган галги чемпионатда аксинча унга катта эътибор қаратилганди. Клубларда ҳам. «Реал»даги Марсело ва Карвахални олинг, «Сити»даги Гвардиола ҳам худди шулар жумласидан. У келиши биланоқ, иккита шундай ҳимоячини сотиб олди ва Кайл Уокер ақлбовар қилмайдиган мавсумни ўтказди. Ушбу Жаҳон Чемпионатида биз чеккадаги ҳимоячиларни кўрмаяпмиз. Улар бўлса ҳам, бу ҳар бир жамоа учун муаммоли зона бўлиб қолмоқда. Биз клуб футболларида кўрадиган чуқур плеймейкер ўйинлари ҳам бу эрда ўтмаяпти. Бирор бир чуқур ўйинни кўрмадик. Жамоаларда «ўнинчиларнинг» бошқаларга таъсири клуб ўйинлари даражасидан бироз юқори. Модрич, Погба, ўнинчи рақамнинг ёрқин икки намояндаси. Бельгияда бунақаси йўқ, уларда мажбуриятлар Азар ва де Брёйне ўртасида тақсимланган.

Яна энг муҳим анъаналардан бири – стандартлар. Бурчак тўплари, пенальтилар. VAR видео такрорлашлар тизими. Жаҳон Чемпионатларида ҳеч қачон бунча кўп пенальти бўлмаганди. Видеоёзувларни кўргандан сўнг тайинланадиган ва бекор қилинадиган пенальтилардан ташқари яна бир янги омил пайдо бўлди. Энди ҳар бир ҳимоячи яхши билади: унинг ҳеч бир «киши билмас» қоидабузарликлари жазосиз қолмайди.

Инглизлар, испанлар ва уругвайликларнинг стандарт ҳолати ўйинларидан сўнг нечта гол урилганлигини кўриб турибмиз.

Manba: daryo.uz

Энг муҳими, биз андердоглар – ўйинчиларнинг таркиби, тажрибаси ва маҳорати пастроқ бўлган жамоалар – мудофаага ўйнаб туриб устунликка эришаётганликларини кўряпмиз. Бундай мудофаани ёриб ўтиш эса анча мушкул вазифа.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

«Даҳшатли суммалар»: АҚШ бизнеси Россияга қарши санкциялар туфайли қанча йўқотгани маълум бўлди

Бу ҳақда Россиядаги Америка савдо палатаси (AmCham) раҳбари Роберт Эйжи RTVI’га берган интервьюсида маълум қилди.

АҚШ Украинага “жуда кучли хавфсизлик кафолатларини” ваъда қилди

Ҳали муҳокама қилиниши керак бўлган баъзи масалалар мавжуд, аммо президент Доналд Трамп эришилган ютуқдан мамнун.

Абдумалик Ҳалоков иши бўйича IBA’га апелляция берилади

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.

Украина Хавфсизлик хизмати илк бор Россия сувости кемасига ҳужум қилди

Таъкидланишича, портлаш оқибатида сувости кемаси жиддий даражада шикастланган ва амалда сафдан чиқарилган.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.