Россиялик сайёҳнинг фикрича, биздаги шаҳарсозлик нафақат ноқулай, балки хавфли ҳам

Россиялик сайёҳнинг фикрича, биздаги шаҳарсозлик нафақат ноқулай, балки хавфли ҳам

Машҳур россиялик блогер Илья Варламов яқинда Самарқандга келганди. Илья ўзининг блогида  фото-репортаж орқали Самарқанд ҳақидаги фикрларини эълон қилди.

Бу ҳақда ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев телеграмдаги саҳифаси орқали хабар берди.

Самарқанд ҳақидаги илиқ гаплар ҳам бор, аммо кўп фикрлар бизни хурсанд қилмаслиги аниқ. Оддий бир турист кўзи билан қараганда, бизга кўзгу тутиб кетибди холос.

Биздаги шаҳарсозлик инсонлар учун нафақат ноқулай, балки айрим жиҳатлари ҳатто хавфли эканлиги ҳақида таъкидлаган. Балки айримлар Варламовнинг ёзганларини ўқиб, уни «юртимизнинг ютуқларини кўра олмайдиган душман» ёки «тирноқнинг орасидан кир қидирадиган ғаламис» деб атар, лекин ҳар не бўлганда ҳам Самарқанд вилоят ҳокимлиги материални яхшилаб ўрганиб чиқса ва камчиликларни бартараф этса, зарар қилмасди, деб ёзади блогер.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!