Россия Транспорт вазирлиги оғир жиноят содир этган кишиларга такси ҳайдовчиси бўлиб ишлашни таъқиқлаб қўйиш ташаббуси билан чиқди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
“Шаҳар транспорти йўловчиларининг соғлиги ва ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида, янги қонун лойиҳасида оғир жиноятлар содир этган шахсларга, жиноятни тўлиқ ўтаб бўлмаган шахсларга, шаҳар транспорти ва таксида ишлаш ман қилинади”, - дейилган ҳужжат лойиҳасида.
Оғир ва ўта оғир жиноятлар туркумига Россия Федерацияси ЖКнинг 105 моддаси - одам ўлдириш, 111 моддаси – оғир жароҳат етказиш, 117 моддаси – Қийноққа солиш, 131 – Номусига тегиш, 132 – Мажбурий жинсий ҳаракатлар, каби банлар киради.
Ундан ташқари 135 модда – Бузуқчилик, 205 модда – Террорчилик гуруҳи ташкил қилиш ва унда иштирок этиш ва бошқа бандлар ҳам киритилган, дейди Транспорт вазирлиги.
“Жиноий ҳуқуқбузарлик соҳасида ўтказилган таҳлил шуни кўрсатдики, айни дамда зўравонлик билан амалга оширилаётган жиноятлар сони ошмоқда. Улар нафақат шахсий салбий муносабатлар туфайли, балким безорилик туфайли ҳамда жиний талабларни қондириш мақсадида амалга оширилмоқда”, - дейилган ҳужжатда.
Хабарда айтилишига кўра, ушбу таъқиқ шартли равишда айбланганларга нисбатан қўлланилмайди,чунки ЖКнинг 73 моддасига биноан жамият учун хавф туғдирувчи жиноятчиларга шартли жазо белгиланмайди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.