Россияда бири 20 йил, иккинчиси 10 йилдан бери қидирувда бўлган транспорт воситалари Тошкент вилоятида сақлаб келингани аниқланди

Россияда бири 20 йил, иккинчиси 10 йилдан бери қидирувда бўлган транспорт воситалари Тошкент вилоятида сақлаб келингани аниқланди

Россияда бири 20 йил, иккинчиси 10 йил мобайнида қидирувда бўлган транспорт воситалари Қибрай ва Тошкент туманларида сақлаб келинаётганлиги маълум бўлди, дея «Дарё»га хабар бермоқда Тошкент вилояти ЙҲХББ.

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига Қибрай туманида яшовчи фуқаро Ғ.С. ариза билан мурожаат қилган. У мурожаатида ўзига тегишли «ВАЗ-2106» транспорт воситасини узоқ йиллар уйида сақлаб келганлиги, илгари фуқаролиги бўлмаганлиги сабабли фуқаролиги йўқ шахсларга бериладиган давлат рақам белгисини олганлигини маълум қилган.

Ҳозирда эса Ўзбекистон фуқароси бўлгани учун тегишли тартибда транспорт воситасининг қайд этиш гувоҳномасини алмаштириб, бошқа давлат рақам белгиси беришни сўраган.

Ушбу транспорт воситасига тегишли маълумотларни ва транспорт воситасининг агрегат рақамларини Ўзбекистон ИИВнинг Ягона автоматлаштирилган ҳисоб тизимидан текширилганда, автомобиль 2000 йилнинг 12 март кунида Россиянинг Оренбург шаҳридан олиб қочилганлиги ҳамда қидирувда эканлиги аниқланган.

Шунингдек, Тошкент туманида яшовчи фуқаро И.А. сотиб олган «ГАЗ-330202» русумли юк транспорт воситасини расмийлаштириш учун ДЙҲХХга олиб келган. Ушбу автомобилнинг ҳам агрегат рақамлари текширилган. Натижада транспорт воситаси 2011 йилда бери қидирувда эканлиги, уни номаълум шахслар Россиядан олиб қочганлиги маълум бўлган.

Ҳозиргида ҳар иккала ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар тегишли хулоса қилиш учун тергов органига топширилган.

Бундан аввал Навоийда ўғрилик учун 5 йил қамалиб чиққан шахс 2 ой ўтмай ИИБ ходими Lacetti’сини олиб қочмоқчи бўлгани, Наманганда 41 ёшли эркак ўзганинг Nexia’сини миниб қочгани ҳақида хабар берилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!