Америка маъмурияти Россия ва Қўшма Штатлар Украина бўйича бўлажак музокараларда ўт очишни тўхтатиш, тинчликпарвар контингент ва ҳудудларга эгалик ҳуқуқини текшириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишини кутмоқда. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Майк Уолтц маълум қилди.
CBS телеканалидаги эфирда Уолтц эртага, 24 март куни Ар-Риёдда Қора денгиз донини яратиш ташаббусини қайта тиклаш бўйича Россия-Америка маслаҳатлашувлари бўлиб ўтишини таъкидлади.
"Ва кейин биз назорат чизиғи ҳақида гаплашамиз, бу аслида жанговар алоқа чизиғи. Шунингдек, у ўт очишни тўхтатиш механизмларини текшириш, тинчликни сақлаш, ҳозир турган линияларни музлатиш билан боғлиқ тафсилотларга тўхталиб ўтади. Ва кейин, албатта, янада кенгроқ ва доимий тинчлик. Бу доимий ва узоқ муддатли тинчлик учун ҳудудни алмаштириш қандайдир муҳокамаси бўлади" - деди у тафсилотларни келтирмасдан.
Мамлакат элчихонаси кўмагида Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги вакилларидан иборат Ўзбекистон делегациясининг Будапешт шаҳрига амалий ташрифи ташкил этилди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, рўйхатга Австралия, Бразилия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Мексика, Россия, Ветнам ва Европа Иттифоқи киради. Янги тарифлар АҚШ ташқи савдосининг муҳим қисмини ташкил этувчи мамлакатларга таъсир қилади.
Истанбулнинг Таксим майдони туристлар учун диққатга сазовор масканларга бой. Булардан бири ўзгача кўриниши ва маҳобати билан ажралиб турадиган масжиддир.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.