Россия Трампнинг урушни бир кечада тугатиш режалари ҳақида нима дейди?
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украина можаросига бир кечада барҳам бериш мумкин эмаслигини айтди. Брифингда у «Москва Вашингтондан келаётган маълумотларни диққат билан кузатиб, АҚШ ҳаракатларини таҳлил қилмоқда, аммо аниқ қадамлар асосида хулосалар чиқаришини» таъкидлади.
АҚШ президентлик сайловларининг ҳақиқий ғолиби Доналд Трамп агар сайланса, урушни «24 соат ичида» тугатишини бир неча бор таъкидлаган эди.
Песковнинг сўзларига кўра, «Россия президенти Владимир Путин мулоқотга тайёрлигини бир неча бор билдирган, АҚШ эса, унинг фикрича, қарама-қарши позицияни эгаллаб, можарони қўзғашда давом этмоқда». Унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар уни ҳал қилишда асосий роль ўйнаши мумкин, аммо ҳал қилувчи лаҳза январь ойи бўлади, ўшанда унинг Украинага нисбатан сиёсати ўзгариши маълум бўлади.
Бундан ташқари, Песков Россиянинг АҚШ сайловларига аралашуви ҳақидаги айбловларни рад этиб, бундай айбловларни «асоссиз» деб атади.
Доналд Трампнинг келажакдаги сиёсатига келсак, Песков бу борадаги ҳар қандай фаразлар ҳозирча эрта эканлигини қайд этди.