Россия толибларни тан олди: энди минтақадаги барча давлатлар сиёсати ўзгарадими?

A A A
Россия толибларни тан олди: энди минтақадаги барча давлатлар сиёсати ўзгарадими?

Москва 3 июл куни расман толибларни тан олди. Бу нафақат геосиёсий, балки иқтисодий ҳисоб-китоб бўлиб, энди Ўзбекистон, Қозоғистон ва Хитой сингари давлатлар ҳам шундай йўл тутиши мумкин.

2025 йил 3 июлидан бошлаб Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаб турган «Толибон» ҳаракатининг оқ матога қора ҳарфда шаҳодат калимаси туширилган байроғи Москва марказида жойлашган Афғонистон элчихонаси устида кўтарилди. Бу — 2021 йилда Кобулдаги аввалги ҳокимият қулаганидан бери илк бор йирик жаҳон давлати «Толибон» ҳукуматини расман тан олганини англатади. Илгари Россия мазкур афғон ҳаракатига қарши қатъий позицияда турган бўлса-да, энди ўз ташқи сиёсий курсини тубдан ўзгартирди.

2003 йили «Толибон»ни террорчилик ташкилоти деб эълон қилган мамлакат бугунги кунда ушбу ҳаракатни терроризмга қарши курашдаги ҳамкор сифатида кўрмоқда. Хўш, бу орада қандай жузъий ўзгаришлар бўлди?

Келинг, тарихга бир назар ташлайлик.

1990-йиллар охирида «Толибон»нинг Афғонистонда биринчи бор ҳокимиятга келиши Москвада жиддий хавотир уйғотганди. Бу ҳаракат ўша пайтда Чеченистон мустақиллигини очиқ тан олган ва ҳатто Россияга қарши жиҳод эълон қилган эди.

Бироқ икки ўн йиллик давом этган урушлар, иттифоқлар алмашинуви ва АҚШ қўшинларининг Афғонистондан чиқиб кетиши минтақадаги сиёсий харитани мутлақо ўзгартирди. 2017 йилдан бошлаб Россия «Толибон» етакчилари билан норасмий алоқаларни ўрната бошлади, учрашувлар ташкил қилди ва дипломатик фаолиятини парда ортидан кучайтирди.

2021 йилда Қобул ҳукумати ағдарилиб, Ғарб дипломатлари мамлакатни шоша-пиша тарк этаётган бир пайтда, Россия элчихонаси эшикларини ёпмади. Аксинча, уни айнан «Толибон» жангчилари муҳофаза қила бошлади. 2025 йил июлидаги расмий тан олиш — бу Москва сўнгги ўн йилда олиб борган аниқ ҳисоб-китобли геосиёсий ўйин натижасидир.

Бу қарорга учта асосий омил таъсир кўрсатган. Биринчиси — хавфсизлик масаласи. Россия «Толибон»ни ИШИД-Хуросон каби янада радикал гуруҳларга қарши тийиб турувчи куч сифатида кўрмоқда.

Толиблар ҳам, Россия ҳам ушбу гуруҳни душман деб ҳисоблайди ва унга қарши кураш олиб боради. Маълумки, умумий душман иттифоқни мустаҳкамлайди. Москва ва Кобулдаги ИШИД-Хуросон билан боғлиқ терактлардан сўнг Владимир Путин «Толибон»ни террорчиларга қарши умумий курашдаги иттифоқчи сифатида атаганди:

« Толибон ҳаракати мамлакатда ҳокимиятни назорат қилмоқда, биз шу нуқтайи назардан келиб чиқишимиз керак. Бу маънода толиблар шубҳасиз террорчиларга қарши курашдаги ҳамкорларимиздир», — деганди Путин Остона шаҳридаги чиқишида.

Иккинчиси — таъсир доирасини кенгайтириш. Москва ўзининг жанубий чегараларини, айниқса Тожикистон ва Ўзбекистон билан боғлиқ ҳудудларни мустаҳкамлашга интилмоқда. Қурол-яроғ қолдиқлари ва минтақавий дипломатия воситалари орқали Россия Марказий Осиёда ўз қудратини проекция қилмоқда.

Учинчи ва охирги омил — иқтисодий манфаат. Россия Афғонистоннинг очилмаган бозорлари ва табиий бойликларига умид боғламоқда. Толиблар ҳокимиятга келганидан сўнг икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси деярли ўн баробарга ошди.

2022 йилда ўзаро савдо ҳажми тахминан 170 млн доллар бўлган бўлса, 2024 йилга келиб бу кўрсаткич 1 млрд доллардан ошиб кетди. Жорий йил охирига қадар эса томонлар 3 млрд долларлик савдо айланмасини амалга оширишни ваъда қилмоқда.

Энди нима бўлади?

Бошқа давлатлар ҳам Россия ортидан Толибонни тан олиши эҳтимолдан холи эмас.

Ҳа, Москва намунаси қўшнилар учун ҳам туртки бўлиши мумкин. Ўзбекистон ҳаракат раҳбарлари билан мунтазам учрашувлар ўтказиб келади. Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов толиблар ҳукмронлиги остидаги Афғонистонга ташриф буюрган энг биринчи юқори мартабали инсон бўлди. Қозоғистон эса ўтган йилиёқ толибларни террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқарганди.

Беларус, Эрон ва Ҳиндистон ҳам ўз сиёсатини қайта кўриб чиқиши эҳтимоли бор. Хитой эса Қобул билан алоқаларни тобора мустаҳкамлаб бормоқда. Ўтган йили Пекин биринчи марта толиблар тайинлаган Афғонистон элчисини расман аккредитация қилди.

Шундан буён хитойлик компаниялар Афғонистондаги нефт ва литий лойиҳаларига фаол сармоя киритмоқда. Жорий йилда эса Хитой ҳаракатни август охирида бўлиб ўтадиган Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммитига расман таклиф қилди.

Шу билан бирга, аксарият ғарб давлатлари ҳозирча эҳтиёткорликни сақламоқда. Инсон ҳуқуқлари, аёллар эркинлиги ва терроризм хавфи каби масалалар уларга ҳали ҳам йўналишни ўзгартиришга тўсқинлик қилмоқда.

Бироқ бу тенденция ўзгариши мумкин. Агар бошқа мамлакатлар ҳам ёндашувини юмшатса, Афғонистоннинг халқаро изоляцияси тугаши мумкин бўлади. Бу тинчлик туфайли эмас — балки геосиёсий манфаатлар туфайли юз беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонга яна жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади

Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.

ПДХХ раиси Рустам Жўраевнинг биографияси

Рустам Мирзаевич Жўраев — 1968 йил 26 июлда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

Тошкентдаги тўқнашувда ҳалок бўлган ЙПХ ходимининг шахси маълум бўлди

Марҳум 29 ёшли Озодбек Қўлдошалиев ЙПХ бригадаси Махсус батальони мото гуруҳи командири, лейтенант лавозимида хизмат қилган.

Ёзнинг энг иссиқ даври яқинлашмоқда: ҳарорат 50 даражага етиши мумкин

TwojaPogoda.pl сайти хабар беришича, бу Европада энг кучли ва узоқ давом этадиган иссиқлик тўлқинлари эҳтимоли ошган даврдир.

Қозоғистон дрон ҳужумидан сўнг нефть юклашни тўхтатди

Қозоғистон Энергетика вазирлиги хабар беришича, Қозоғистонда ишлаб чиқарилган нефтни юклаётган ASIA ва NISSOS IOS танкерларига 19 июль куни юклаш операциялари пайтида ҳужум қилинган.

Одилхон қори 8 йилга қамалди

Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Поп туман судида “Rayxon oilaviy milliy taomlari” таъсисчиси, муқаддам судланмаган Одилхон қори Исмоилов ва бошқаларга оид жиноят иши кўриб чиқилган.

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ЖЧ-2026 ярим финали тугаганидан сўнг Аргентина терма жамоаси ўйинчиси Валентин Барко билан тортишиб қолди.

Украинани “Русь” деб қайта номлаш таклиф қилинди

Сиёсатчи номни ўзгартириш имкониятини Украинанинг ЕИга аъзо бўлиш истиқболлари билан боғлаган.

Киевда кетма-кет учинчи кун намойишлар давом этмоқда

"Интерфакс-Украина" маълумотларига кўра, Крещатик ёнидаги Иван Франко майдонида 10 мингга яқин одам тўпланган.

"Олтин тўп-2026"нинг асосий даъвогари аниқланди: Ямаль – иккинчи, Месси – учинчи

Жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг нуфузли Goal сайти "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилаб эълон қилди.

Лондон осмонидан улкан аждаҳо учиб ўтди

“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.

Президент миллий жамоанинг футбол бўйича жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирокини текширишни талаб қилди

Мен бу кутилмаган натижадан шунчаки ҳайратда эмас, балки бутунлай лол қолдим.

Қирғизистон–Ўзбекистон чегарасида 27 нафар чегара ходими қўлга олинди

Амалиёт вақтида огоҳлантирувчи ўқ узилгани ҳолати ҳам текширилмоқда.

Алишер Қодиров футболчиларга: "Конго билан ўзингиз учун ўйнанг, футболчи нонини еяпсиз, ғурурингизга ўт тушди"

Депутат Алишер Қодиров Португалияга қарши ўйинда йирик ҳисобда мағлубиятга учраган Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиларини танқид қилди.

Эрталабда нохуш хабар: Германиянинг мағлубиятидан сўнг Ўзбекистоннинг кейинги босқичга йўл олиши 1 фоизга тенгга айланди

Биз хоҳламаган сценариялардан биттаси рўй берди.

Александр Федин ишга олинди ва унга намунали уй-жой қуриб берилди

Бутун умрини табиатга бағишлаган фидоий инсон, жонкуяр эколог Александр Федин Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан Ўрмон агентлиги ҳузуридаги Сурхондарё вилояти кўчатчиликка ихтисослашган давлат ўрмон хўжалигига ишга олинди. Шунингдек, унга намунали турар-жой қуриб берилди ва уйда барча қулай шароитлар яратилмоқда. Бу ҳақда Александр Федин борасидаги сўровимизга жавобан Экология миллий қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Навоийдаги конда “БелАЗ” босиб қолишидан автомобилдаги икки киши ҳалок бўлди

❗️Ижтимоий тармоқларда «Мурунтов» кони ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди

Давлат думаси мигрантларни мамлакатдан чиқариб юборишнинг янги йўлини топди

Энди қуйидаги ҳолатлар учун ҳам мигрантлар депортация қилиниши мумкин

Пенсия учун ихтиёрий тўлов қилганларга давлат яна 50% маблағ қўшиб беради

Ҳозир пенсия ҳисоблашда максимал ойлик 6 млн сўм этиб белгиланган. Шу сабабли, ойлиги 15 млн сўм бўлган ходим ҳам шу чегара асосида пенсия олади.

Ҳусийлар АҚШ-Эрон можаросига киришга яқин

Теҳрон ҳусийларнинг салоҳиятидан фойдаланиб, глобал энергия бозорларига мувофиқлаштирилган босим ўтказиши мумкин.

Иқлим ўзгариши сабаб Германияда жануб илонлари кўпаймоқда

Уларнинг анъанавий яшаш жойлари камайиб бормоқда. Бошқалари эса тасодифан одамлар томонидан олиб келинган.

Самарқандда ЙПХ ходими хизмат машинасида уриб юборган аёл ҳалок бўлди

Тармоқларда тарқалган ҳодиса жойидан олинган суратларда автомобилнинг олд қисми жиддий шикастланганини кўриш мумкин.

Лукашенко Беларусда кўп пул топмоқчи бўлган ўзбекистонликларга Россияга боришни маслаҳат берди

Беларусь президенти Александр Лукашенко Ўзбекистондан ишчиларни жалб қилиш масаласига тўхталиб, мамлакатга келаётган меҳнат муҳожирлари мақсади фақат юқори даромад топиш эмас, балки қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш бўлиши кераклигини айтди.

Украина ҳарбийлари Wildberries логистика марказларига янги ҳужум уюштирди

Омборда кечки ҳужум оқибатларини бартараф этиш ва ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда

Юк автомобили танлашда тадбиркорлар энг кўп йўл қўядиган хатолар

Юк автомобили харид қилиш ҳар қандай бизнес учун муҳим инвестиция ҳисобланади. Айниқса қурилиш, логистика, қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш соҳаларида фаолият юритаётган корхоналар учун тўғри техника танлови иш самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатади.

Жиззахдаги сунъий ҳовузда 3 нафар қиз чўкиб кетди

Хабарда айтилишича, қизлар Mulla-Buloq фермер хўжалиги ер майдонида томчилатиб суғориш учун қазилган сунъий сув ҳовузига чўмилиш учун тушган.

Туркиянинг энг мафтункор соҳиллари

Сув азалдан инсон учун хотиржамлик ва куч-қувват манбаи бўлиб келган. Бугунги кунда эса у руҳий ва жисмоний фаровонликнинг муҳим омили сифатида эътироф этилмоқда. Шу боис сув билан боғлиқ саёҳат турлари, жумладан Blue Mind концепцияси тобора оммалашиб, саёҳатчилар табиат қўйнида осойишта ҳордиқ чиқариш имконини берувчи йўналишларни танламоқда. Илмий тадқиқотлар сув бўйида қисқа вақт ўтказишнинг ўзи ҳам стрессни камайтириши, кайфиятни яхшилаши ва диққатни жамлашга ижобий таъсир кўрсатишини тасдиқлайди.

Нью-Делида полиция ва намойишчилар ўртасидаги тўқнашувда 200 нафарга яқин одам жароҳат олди

Бу ҳақда India Today нашри пойтахт полицияси таяниб маълум қилди.

АҚШда фаолият юритаётган халқаро тижорат арбитражи мутахассиси Фарангиз Разакова: сунъий интеллект низоларни ҳал этиш тизимини қандай ўзгартирмоқда?

Рақамли трансформация халқаро савдо муносабатларини ҳам, улардан келиб чиқадиган низоларни ҳал этиш усулларини ҳам янгиламоқда. Сунъий интеллект ҳужжатларни таҳлил қилиш, ҳуқуқий тадқиқот олиб бориш ва процессуал жараёнларни бошқаришда янги имкониятлар яратмоқда. Шу билан бирга, махфийлик, тарафлар тенглиги, алгоритмик хатолар ва профессионал жавобгарлик билан боғлиқ мураккаб саволларни ҳам кун тартибига олиб чиқмоқда.

The Wall Street Journal: Исроил АҚШдаги нуфузини яхшилаш учун 50 млн долларлик ахборот кампаниясини бошлади

The Wall Street Journal маълумотига кўра, америкаликлар орасида Исроилни қўллаб-қувватлаш даражаси пасайиб бораётгани ортидан мамлакат АҚШ жамоатчилик фикрига таъсир қилиш учун қиймати 50 миллион доллар бўлган кампанияни йўлга қўйган.

Россияда урушга боришни хоҳлаган маҳбусларга пул тўлана бошлади

Россияда ҳарбий хизматни ўташ учун шартнома имзолаётган маҳбусларга ҳудудий пул нафақалари тўлана бошлади.

Эрон Саудия Арабистонида жойлашган АҚШ ҳарбий базаси томон баллистик ракета учирди

Бу ҳақда америкалик расмийга таяниб Ахios журналисти Барак Равид хабар берди.

Венесуэлада зилзила қурбонлари сони 5 мингдан ошди

Шунингдек, мамлакат тикланиш ишларини молиялаштириш учун Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) захираларидан 346 миллион доллар ажратилади.

Ироқдаги эронпараст қуролли гуруҳ Трампни ўлдирганлик учун 10 миллион доллар мукофот эълон қилди — "Gulf News"

​Нашрнинг хабар беришича, бу маблағ хайриялар ҳисобидан йиғилган.

Тошкентда “Onix” ва ЙПХ мотоцикллари тўқнашди, бир киши ҳалок бўлди

Ижтимоий тармоқларда мазкур ЙТҲ кортеж кузатуви вақтида содир бўлгани тўғрисида нотўғри талқин кузатилмоқда.

Эрон АҚШ ҳужумига жавобан ҳусийларга Баб ал-Мандаб бўғозини ёпишни буюрган

Reuters агентлигининг хабар беришича, агар АҚШ Эроннинг электр станцияларига зарба берса, Теҳрон Ямандаги ҳусийларга Баб ал-Мандаб бўғозини ёпиш бўйича кўрсатма берган.

Афғонистонда болалар никоҳи оқибатида жорий йилда камида 42 нафар вояга етмаган қиз фарзандли бўлди

The Guardian маълумотига кўра, улардан 6 нафари иккинчи марта она бўлган, 5 нафарда бачадондан ташқари ҳомиладорлик қайд этилган, 2 нафар қиз эса туғруқ пайтида вафот этган.

Запорожье АЭС бош муҳандиси Украина дрони ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди

МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси ушбу ҳодисани қоралади, деб хабар берди агентлик.

Сўнгги бир кун ичида Исроилнинг Ғазога берган зарбалари оқибатида 13 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Сўнгги бир кун ичида Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида камида 13 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 18 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Anadolu” агентлигига таяниб.

Пезешкиан Трампга: «Эронни йўқ қилмоқчи бўлганлар ҳозир қаерда?»

Эрон президенти Масъуд Пезешкиан АҚШ президенти Дональд Трампнинг баёнотларига жавоб қайтариб, Теҳрон таҳдидларга қуруқ сўзлар билан эмас, амалий ҳаракатлар билан муносабат билдиришини таъкидлади.