Россия Тергов қўмитаси Каховка ГЭСи портлатилиши бўйича жиноий иш очди

Россия Тергов қўмитаси Каховка ГЭСи портлатилиши бўйича жиноий иш очди

Россия Тергов қўмитаси Украинадаги Каховка ГЭСи тўғонининг вайрон қилиниши бўйича жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

“Украина қуролли тузилмаларининг жиноий ҳаракатлари оқибатида Каховка ГЭСи вайрон бўлди. Натижада Херсон вилоятидаги аҳоли пунктлари сув остида қолди. Ушбу факт бўйича Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Бош тергов бошқармаси Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми "а”, “c" бандларида назарда тутилган жиноят (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан келишув асосида содир этилган ва катта миқдордаги мулкий зарар ва бошқа оғир оқибатларга олиб келадиган террорчилик ҳаракати) асосида жиноий иш қўзғатди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, Тергов қўмитаси минтақага етказилган зарар миқдорини аниқлашини, барча иштирок этган шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилишини билдирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!