Германия ва Европадаги энг йирик қурол ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган немис ишлаб чиқариш гиганти Rheinmetall Руминияда порох заводи қуриш бўйича шартнома имзолади. Лойиҳа Россия таҳдидининг кучайиши билан Европада фаол қайта қуролланиш даврида амалга оширилмоқда.
Компания хабар беришича, заводга киритилган сармоялар 500 миллион евродан ошади.
Руминиянинг Pirochim Victoria компанияси билан имзоланган шартномага кўра, немис мудофаа гуруҳи қўшма корхона яратади, унинг 51 фоизи Rheinmetall компаниясига тегишли.
Завод порох ва артиллерия зарядларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, унда тахминан 700 киши ишлайди. Ишлаб чиқариш 2028 йилда бошланиши режалаштирилган.
НАТОнинг шарқий қанотида жойлашган Руминия 2022 йилда Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши ортидан мудофаа қобилиятини фаол равишда кучайтираётган давлатлар қаторига киради.
Ўтган ҳафтада Rheinmetall Болгария билан мудофаа қўшма корхонасини ташкил этиш бўйича ҳам шартнома имзолади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Таҳлилларга кўра, Россияда ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли ривожланмагани ва аҳолининг кескин қариши сабабли юзлаб кичик шаҳарлар яқин йилларда умуман харитадан йўқолиб кетиши мумкин.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.