Россиянинг Utair авиакомпаниясининг Ан-26 йўловчи самолёти Ямало-Ненец туманидаги учиш-қўниш йўлаги яқинида қулаб тушди. Қаттиқ қўниш натижасида кеманинг корпуси иккига бўлиниб кетди, деб хабар бермоқда Россиянинг «Интерфакс» агентлиги.
Россия матбуоти дастлаб Сабетта аэропортидан ҳавога кўтарилиб, Утренний аэропортига йўл олган самолёт ҳаво ҳаракатини бошқариш радарларидан ғойиб бўлганини хабар қилди.
Самолёт бортида 5 кишидан иборат экипаж ва 36 йўловчи бўлган.
Икки экипаж аъзоси ва бир йўловчи жароҳатлангани айтилмоқда. Утаирнинг айтишича, фавқулодда қўнишга об-ҳавонинг кескин ёмонлашуви сабаб бўлган.
💬 «Барча 36 йўловчи ва 5 экипаж аъзоси аэропорт терминали биносига эвакуация қилинди. Йўловчи ва экипажнинг икки аъзоси жароҳат олган ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилган», — дейилади авиакомпания хабарида.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.