Кишинёвда Молдова Олий хавфсизлик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мамлакат президенти Майя Санду парламент сайловларига Россия томонидан аралашув бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди, деб хабар бермоқда ТV8 телеканали.
"Россия куздан бошлаб Молдова Республикасини назоратга олишни хоҳлаяпти ва сентябрдаги парламент сайловларга мисли кўрилмаган аралашувга тайёргарлик кўрмоқда. Москва бу мақсадда турли сиёсий лойиҳаларга сармоя киритиб, ўз одамлари орқали парламентга киришга интилмоқда", — дея аниқлик киритди президент.
Санду бу контекстда ҳозирда Молдова ҳудудидан ташқарида бўлган россияпараст бизнесмен Илан Шор назоратидаги тармоқни тилга олди.
19 июл куни Молдова Марказий сайлов комиссияси Шор билан боғлиқ бўлган “Победа” (“Ғалаба”) блокига 28 сентябрга белгиланган парламент сайловларида қатнашиш учун рўйхатдан ўтишга рад жавобини берган эди.
Бундан ташқари, Молдова президенти Telegram мессенжерини ҳам танқид остига олди. Чунки Telegram маъмурияти Молдова расмийларининг сўровларига жавоб бермаяпти. Сандунинг таъкидлашича, айнан шу мессенжер норозилик акцияларини уюштириш ва ёпиқ гуруҳлар орқали овозларни сотиб олиш схемаларини молиялаштириш учун фойдаланилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.