Bloomberg агентлигининг Еврокомиссия маълумотларига асосланиб хабар беришича, Россиянинг газ экспорти улуши Европа иттифоқи импортлари таркибида яна ўсишни бошлади. Бу кўрсаткич Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли уруши бошланганидан кейин кескин пасайган эди. 2022 йилнинг биринчи чорагида Россиядан келган газнинг Евроиттифоқдаги улуши 34%ни ташкил этган (иккинчи ўринда 25% билан Норвегия бўлган). Аммо 2023 йилнинг иккинчи чорагига келиб, Россия газининг улуши 14%га тушган. Еврокомиссия маълумотларига кўра, шу пайтдан бошлаб импорт яна ўсишни бошлади.
2024 йилнинг биринчи чорагида Россия гази Европа иттифоқининг умумий газ импортининг 19 фоизини ташкил этди. Россия газ етказиб бериш бўйича Норвегия (34%) ва АҚШ (20%)дан кейинги ўринда турибди, аммо Жазоир (13%) ва Озарбайжон, Қатар, Буюк Британия ҳамда бошқа мамлакатлардан биргаликда етказиб берилаётган газни (14%) ортда қолдирди.
Bruegel таҳлил маркази маълумотларига кўра, Европа иттифоқининг газ импорти қиймати 2022 йил бошларида энг юқори нуқтага етган (ойига 16 миллиард доллар).
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат жорий этиш бўйича иш юзасидан чақирувга эътибор бермаган ва Коррупцияга қарши тергов бўлимига бормаган.