Yahoo Inc. агар суд компанияни сотишга қарор қилса, Google Chrome веб-браузерини сотиб олиш учун ариза беришга тайёр, деб хабар беради Investing.
Yahoo Search бош директори Брайан Провост Вашингтон судида Chrome браузери ўнлаб миллиард долларга тенг бўлиши мумкинлигини ва бу Интернетдаги энг муҳим стратегик ўйинчи эканлигини айтди.
Унинг қўшимча қилишича, Yahoo хусусий сармоя компанияси Apollo Global Management томонидан қўллаб-қувватланади, агар имконият туғилса, активни сотиб олишга тайёр.
Кўрсатма Адлия вазирлигининг Googleга нисбатан монополияга қарши иши бўйича суд мажлисида берилган.
Адлия вазирлиги ва АҚШнинг бир қанча штатлари Google интернет қидирув бозоридаги ҳукмронлигини чеклаш учун Chromeни сотишга мажбур бўлиши керак, деб таъкидламоқда.
Bloomberg хабар беришича, OpenAI ҳам Chromeни сотиб олишга қизиқиш билдирган.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.
Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши доирасида 3 нафар гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
У ерда бўйи 60 дан 170 сантиметргача бўлган гиёҳвандлик ўсимлиги иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирилаётгани аниқланган.
Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий вакили Асим Ифтихор Аҳмад жаҳон ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Қўшма Штатлар ҳали Россия ва Украина ўртасидаги воситачи ролидан воз кечаётгани йўқ, аммо можароларни ҳал қилиш жараёнида олдинга силжиш бўлмаса, вазият ўзгаради, деди Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Темми Брюс.
"Президент Трамп ҳукуматимизнинг энг юқори даражаларида қанча вақт сарфлашга арзигуликлигини ҳал қилиши керак бўлган бир лаҳза келади. Бу Украинадаги уруш аҳамияциз эмас. Лекин мен Хитой билан содир бўлаётган воқеалар узоқ муддатли истиқболда дунё келажаги учун муҳимроқ, деб айтардим", деди Давлат котиби Марко Рубио Fox News телеканалига.
АҚШ президенти Доналд Трамп маълумотлар сизиб чиқиши билан боғлиқ жанжалга аралашган Пентагон раҳбари Пит Хегсетни истеъфога чиқармасликка қарор қилди.