Роналдуга ўзбекистонлик тадбиркор асос солган машҳур бренд соат совға қилинди

Роналдуга ўзбекистонлик тадбиркор асос солган машҳур бренд соат совға қилинди

Португалиялик футболчи Криштиану Роналду қимматбаҳо совғани қабул қилиб олди. Унга қуйидаги расмда акс этган ажойиб соатни "Jacob & Co" бренди топширган.

"The Sun" нашрининг хабар беришича, соатнинг нархи 630 минг фунт стерлингга тенг, яъни 780 минг доллар. У яшил рангда бўлиб, Криштианунинг Саудияга кўчиб ўтгани муносабати билан шу рангда ишлаб чиқарилган.

Соат 18 каратли оқ олтин ва 388 та қимматбаҳо тошдан иборат бўлиб, фақат футболчи учун бир нусхада ясалган.

Маълумот ўрнида, "Jacob & Co" бренди асосчиси ўзбекистонлик Жейкоб Арабо (асл исм-фамилияси Ёқуб Арабов) ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!