Бу ҳақда Истанбулдаги музокараларда Россия делегациясига раҳбарлик қилган Владимир Мединский маълум қилди.
"Украинада ҳалок бўлган россиялик аскарларнинг жасадлари бўлиши мумкин, аммо улар анча кам, Россия уларни қабул қилишга тайёр", — дея қўшимча қилди Мединский.
Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Истанбулдаги музокараларда Россия фронтнинг айрим қисмларида 2-3 кунлик гуманитар танаффус жорий этишни таклиф қилган.
"Таклиф аввалига қўллаб-қувватланди, аммо 2-3 соатдан кейин Зеленский бу келишувдан воз кечди. Шундай бўлса-да биз бундай “гуманитар танаффус” қилишга тайёрмиз", – дея аниқлик киритди сиёсатчи.
Шунингдек, Мединскийнинг маълум қилишича, Украина Истанбулда икки банддан иборат таклиф билдирган бўлиб, у 30 ёки 60 кунлик ўт очишни тўхтатиш ва бу муддатдан давлат раҳбарлари даражасидаги саммитни ташкил этиш учун фойдаланишни ўз ичига олади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.