Сўнгги маълумотларга кўра, Ақчаобод туманида 72 ёшли фуқарони қидириш ишлари олиб борилмоқда. Тахминларга кўра, уни сел сувлари олиб кетган.
Беширли ҳудуди энг кўп жабр кўрган, эски қирғоқ йўли бутунлай сув остида қолган. 50 га яқин машина сув остида қолган, ўнлаб дўкон ва идораларга зарар етган. Расмийлар кўчки вақирғоқнинг такрорий ўпирилиш хавфи ҳамон сақланиб қолгани ҳақида огоҳлантирган.
Трабзондан ташқари Туркиянинг Гиресун, Орду ва Ризе вилоятларида ҳам кучли ёмғир ва эҳтимолий табиий офатлар ("сариқ код ") ҳақида огоҳлантиришлар берилди.
Трабзон губернатори Азиз Йилдиримнинг маълум қилишича, бир неча соат ичида баъзи ҳудудларда 60 мм дан ортиқ ёмғир ёғган. Бу сув сатҳининг кескин кўтарилишига олиб келди. Таълим ва тиббиёт муассасалари ҳам қисман сув остида қолган.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Россия президенти Владимир Путин Ички ишлар вазирлиги, Тергов қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Адлия вазирлигида кенг кўламли лавозим алмашинувларини амалга оширди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.