Польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски “Барселона” билан янги шартнома имзоламаса, футболчилик фаолиятини якунлаши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди.
Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2025/26-йилги мавсум якунига қадар амал қилади. 37 ёшли форвард “Барселона”да қолишни хоҳламоқда ва имкон бўлса, захира футболчиси сифатида ўйнашга ҳам тайёр. Аммо клуб ҳужумчи билан шартнома узайтириш борасида бир қарорга келмаган. Агар “кўк-анорранглилар” раҳбарияти футболчи билан янги битим имзоламаса, шунингдек, бошқа жамоалардан тушган таклифлар қониқтирмаса, Левандовски фаолиятини якунлаш вариантини кўриб чиқади.
Хабарларга кўра, тажрибали ҳужумчи Саудия Арабистони клубларидан молиявий яхши таклифлар олган, бироқ Роберт Европада қолиб, фаолиятини шу ерда давом эттиришни истамоқда.
Аввалроқ “Барселона” раҳбарияти футболчининг ёши, самарадорликнинг пасайгани ҳамда жамоавий прессингда аввалгидек фаоллик кўрсата олмаслиги сабабли шартномани узайтириш ниятида эмаслиги ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, жорий мавсум Левандовски “Барселона” сафида жами 12 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та гол ёздириб қўйган. У Ла Лига доирасидаги охирги учрашувда “Сельта” дарвозасига 3 та гол уриб (4:2), хет-трик муаллифига айланди.
Эслатиб ўтамиз, полшалик футболчи 2022 йил ёзида “Бавария”дан “Барселона” сафига 45 миллион евро эвазига ўтган эди. У каталонияликлар билан икки марта Ла Лига чемпиони бўлди, шунингдек, Испания кубоги ва икки марта Суперкубокни қўлга киритди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Таҳлилларга кўра, Россияда ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли ривожланмагани ва аҳолининг кескин қариши сабабли юзлаб кичик шаҳарлар яқин йилларда умуман харитадан йўқолиб кетиши мумкин.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.