Рим Папаси Туркия ва Сурияга ҳамдардлик билдирди

Рим Папаси Туркия ва Сурияга ҳамдардлик билдирди

Рим папаси Франциск Туркия ва Сурияда кўплаб қурбонларга олиб келган зилзила муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Бу ҳақда Рим Папасининг "Твиттер"даги расмий саҳифаси маълум қилди.

"Туркия ва Сурияда содир бўлган зилзила оқибатида кўп сонли инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар чуқур қайғуга солди. Мен барча вафот этганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдираман ва қутқарув операцияларида қатнашганларнинг барчаси учун ибодат қиламан" - дейилади Рим Папаси Францис баёнотида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!