Миллий аксилтеррор қўмитаси (МТҚ) ва Курск, Брянск ва Белгород вилоятлари маъмурияти ушбу вилоятлар ҳудудида аксилтеррор операцияси (КТО) режими жорий этилгани ҳақида эълон қилди.
Бунга сабаб 6 августга ўтар кечаси Украина ҳарбийларининг Курск вилоятига бостириб кириши ва чегарадан 10 километр узоқликда жойлашган Суджа шаҳрининг ўққа тутилиши бўлган. Чегара ҳудудларидаги жанглар тўрт кундан бери давом этмоқда. Очиқ манбалардан маълум бўлишича, Украина Қуролли Кучлари ҳужумнинг биринчи кунидаёқ Суджадан ғарбий икки йўналишда 10 километр ва ундан кўпроқ масофани босиб ўтишга муваффақ бўлган.
Россия Қуролли кучлари бош ҳарбий-сиёсий бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва Ахмат қўмондони Апти Алаудинов Украина Қуролли кучлари Курск вилоятидаги бир нечта аҳоли пунктларини эгаллаб олганини тасдиқлади, бироқ вазиятни оғир деб ҳисобламайди. У Чечен махсус кучлари отряди билан бирга Курскда борлигини маълум қилди.
Таъкидлаш жоизки, илгари Россияда КТО режими 2023 йил май ойида Белгород вилоятидаги РДК рейди пайтида ва ўша йилнинг июнь ойида - Вагнер раҳбари Евгений Пригожиннинг қўзғолони пайтида - Москвада, Москва вилояти ва Воронеж вилоятида жорий этилган.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Суҳбат чоғида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши натижалари муҳокама қилинди, шунингдек, иқтисодий лойиҳалар портфели изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.
Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.
Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.
The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.