РФда «100 дан 100 гача» схемаси бўйича Украина билан асирлар алмашинуви амалга оширилди

РФда «100 дан 100 гача» схемаси бўйича Украина билан асирлар алмашинуви амалга оширилди

8 февраль куни Россия ва Украина асирларни алмаштирдилар.

Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Ушбу хабарга кўра, алмашув давомида Украина 100 нафар россиялик ҳарбий хизматчини ўтказган, бунинг эвазига Россия армияси Украина Қуролли кучларига 100 нафар ҳарбий хизматчини топширган.

«Россиялик ҳарбий хизматчиларни асирликдан қайтариш чоғида Бирлашган Араб Амирликлари гуманитар воситачилик кўрсатди», — дейилади ҳарбий департамент баёнотида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!