"Реал Мадрид" ва "Манчестер Сити" футболчи алмашиши мумкин

"Реал Мадрид" ва "Манчестер Сити" футболчи алмашиши мумкин

Апрел ойида "Реал Мадрид" ва "Манчестер Сити" чемпионлар лигаси ярим финали йўлланмаси учун курашда тўқнаш келишади. Айни пайтда матбуотда Ла Лига ва Премер-лига гигантлари ёзда трансфер бозорида юқори даражадаги келишувга эришиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Defensa Central нашри хабар беришича, "Реал Мадрид" ва "Манчестер Сити" ҳужумчи алмашиши мумкин: 23 ёшли Родриго Англияга, 24 ёшли Хулиан Альварес эса Испанияга йўл олади.

Қайд этилишича, ҳозирча келишув ҳақидаги маълумотни фақат миш-мишлар деб ҳисоблаш мумкин. Нуфузли Transfermarkt портали Родригони 100 миллион еврога, Альваресни эса 90 миллион еврога баҳолаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!