"Реал" ҳимоячисини сотмоқчи

"Реал" ҳимоячисини сотмоқчи

"Реал Мадрид" чап қанот ҳимоячиси Ферлан Менди ёзги трансфер вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда журналист-инсайдер Серхио Сантос хабар берган.

Маълум бўлишича, "қироллик клуби" Менди бўйича яхшироқ таклиф тушса, албатта буни кўриб чиқади. Футболчининг ўзи "Реал"да қолишни истайди.

Transfermarkt томонидан 40 миллион еврога баҳоланаётган 27 ёшли французнинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилда якунланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!