Мадриднинг "Реал" клуби юлдузи Килиан Мбаппенинг Чемпионлар Лигаси доирасидаги муҳим баҳсда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.
Франциялик ҳужумчи чап тиззасидаги оғриқлар сабаб сешанба кунги машғулотларни якунига етказа олмади. Бу ҳақда "L'Equipe" нашри хабар тарқатди.
Вазият қанчалик жиддий?
Манбанинг таъкидлашича, 25 февраль, чоршанба оқшомида бўлиб ўтадиган "Бенфика"га қарши жавоб ўйинида Мбаппенинг майдонга тушиши катта шубҳа остида. Клуб шифокорлари ва мураббийлар штаби футболчининг соғлиғини хавф остига қўймаслик учун унга дам беришга қарор қилишган, чунки тиззадаги оғриқлар ҳали ҳам панд бермоқда.
Арбелоанинг режаси:
"Қаймоқранглилар" бош мураббийи Альваро Арбелоа Килиан бўйича якуний қарорни ўйин кунида қабул қилмоқчи:
"Мураббий вазиятни кузатмоқда ва ҳужумчининг иштироки борасидаги қарорни охирги соатларгача кечиктиришга тайёр. Бу билан Мбаппенинг тикланиши ва майдонга тушиши учун кўпроқ имконият яратилади".
Эслатиб ўтамиз, "Реал" дастлабки баҳсда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бироқ Мбаппенинг эҳтимолий йўқлиги ва Винисиус атрофидаги можаролар мадридликлар учун жавоб ўйинини янада қийинлаштириши мумкин.
Расмий маълумотларга кўра, Умра визасига ариза беришнинг сўнгги куни – жорий йил 19 март, Саудия Арабистонига киришнинг сўнгги куни – 2 апрель, мамлакатни тарк этишнинг сўнгги куни эса – 18 апрель этиб белгиланган.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда Рубен Диаш ўрнига Абдуқодир Ҳусановни тушириш борасидаги қарорига изоҳ берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон ҳукумати сешанба куни талабалар намойишларини давом эттириши мумкинлигини маълум қилди, лекин миллий байроқ ва бошқа «муқаддас нарсалар»га нисбатан ҳурматсизлик қилиш каби «қизил чизиқ»дан ошмасликлари шарт.
Ҳолат юзасидан ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан мулоқотда жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаб бўлган ёшларнинг ижтимоий ҳаётга тез мослашишини таъминлаш муҳим эканлигини таъкидлади.
Украина ОАВлари манбаларига кўра, СБУ кечаси дронлар орқали Татарстандаги «Калейкино» нефть насос станциясига зарба берган. Ҳужум ортидан бир неча портлаш содир бўлган ва йирик ёнғин келиб чиққан.
The New York Times (NYT) маълумотига кўра, Европа Иттифоқи (ЕИ) Украинага молиявий ёрдамни тўсиб қўйди, ва бу жуда муҳим ва ҳассос бир пайтда содир бўлди.