Дата-марказлар стриминг хизматлари ва булутли сақлаш тизимларидан тортиб, бутун соҳаларни ўзгартираётган сунъий интеллект (СИ) тизимларигача бўлган барча рақамли хизматларнинг ишлашини таъминлайди.
Data Center Map маълумотларга кўра, АҚШда 3960 та дата-марказ мавжуд, бу кўрсаткич кейинги 14 та давлатга тенг ёки ундан ҳам кўп.
Бундай устунлик етакчи булутли хизмат кўрсатувчилар ва технологик компанияларнинг йирик сармоялари билан изоҳланади. Кўп йиллик инвестициялар натижасида жаҳондаги булутли қувватлар ва сунъий интеллект инфратузилмасининг катта қисми айнан АҚШда жамланган.
Европа мамлакатлари ҳам дата-марказлар концентрацияси бўйича жаҳонда муҳим ўринларни эгаллайди. Буюк Британия, Германия ва Франция ҳар бири юзлаб объектларга эга. Бу давлатлар интернет алмашинувининг муҳим тугунлари ва халқаро булутли ҳамда IT хизматларини жойлаштириш марказлари ҳисобланади. Нидерландия, Испания ва Швеция ҳам дата-марказ инфратузилмаси ривожланган давлатлар қаторига киради.
Осиё минтақаси эса тез суръатларда ўсмоқда — бу ерда Хитой, Япония ва Ҳиндистон етакчилик қилмоқда. Рақамли хизматларга талабнинг ўсиши ва булут технологияларининг фаол жорий этилиши йирик Осиё бозорларида инфратузилманинг янада кенгайишига туртки бермоқда.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди. Ҳодиса Пасахе шаҳри ҳудудларидан бирида бўлиб ўтган ҳаваскорлар ўйини давомида содир бўлган.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.