«Реал» афсонаси 89 ёшида вафот этди

«Реал» афсонаси 89 ёшида вафот этди

«Реал»нинг афсонавий футболчиси Франсиско Хенто 19 январь куни 89 ёшида вафот этди. Бу ҳақида Мадрид жамоаси расмий сайти маълум қилди.

Испаниялик собиқ футболчи 1953 йилдан 1971 йилга қадар Мадрид жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Хенто умумий ҳисобда жамоа сафида 600 та ўйинда иштирок этиб, 182 та гол урган.

Хенто Европа Чемпионлар Кубогида 6 марта чемпион бўлган ягона футболчи ҳисобланади. Ундан ташқари «Реал» билан 12 марта Испания чемпионлиги, 2 марта Испания Кубоги ва 1960 йилда Қитъалараро Кубокни қўлга киритган.

Франсиско «қаймоқранглилар» сафида умумий ҳисобда 23 та соврин ютган. 17 январь куни Испания Суперкубогида ғалаба қозонган Марсело «Реал»даги совринлар сони бўйича Хентонинг рекордини такрорлаганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!