"Реал" 70 миллион еврога Браимни қўйиб юборади

"Реал" 70 миллион еврога Браимни қўйиб юборади

Мадриднинг "Реал" клуби "Арсенал"га Браим Диаснинг нархи бўйича маълумот берди.

Football365 хабарига кўра, "қироллик клуби" 24 ёшли футболчиси учун 70 миллион евролик таклиф олса, трансфер бўйича музокараларни олиб боришга тайёр. "Канонирлар" учун бу сумма катта ҳисобланади.

Браим бу мавсумда мадридликлар таркибида 31 та ўйинда иштирок этиб, 9 та гол урди. Шунингдек унинг ҳисобида 4 та ассист ҳам бор. Transfermarkt уни 35 миллион еврога баҳолаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!