Расман: "Барселона" тер Штеген ўрнига асосий сардорни танлади
"Барселона" дарвозабон Марк-Андре тер Штегенни асосий сардорлик боғичидан маҳрум қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Баёнотда айтилишича, "кўк-анорранглилар" асосий сардори мақоми Тер Штегендан олиниб, Рональд Араухога топширилган.
Аввалроқ, 33 ёшли немис тиббий ҳулосага имзо қўйишдан бош тортгани сабаб каталонияликлар янги ўйинчиларини рўйхатдан ўтказа олмаётгани маълум бўлган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
