Рашид Маликов: «Кино давлатнинг бўйнида ўтирмаслиги керак»

A A A
Рашид Маликов: «Кино давлатнинг бўйнида ўтирмаслиги керак»

5 октябрь куни «Газета.uz» кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг интервьюсини эълон қилди. Унда режиссёр президентга йўлланган мурожаати ва кинематографиядаги муаммолар, кинотеатрларнинг етишмаслиги ва ўзбек кинематографиясини молиялаштиришда давлатнинг ўрни тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Газета.uz» изоҳ олиш мақсадида «Ўзбеккино» агентлигига мурожаат қилди. Кинорежиссёр, сценарист ва «Ўзбеккино» Бадиий кенгашининг аъзоси, «Чинор остидаги дуэль» фильмининг бош роль (Нортой) ижрочиси Рашид Маликов кинематографияда давлат-хусусий шериклигининг роли ва кинони ривожлантириш концепциясига тўхталди, соҳадаги асосий муаммолар ва уларнинг ечими ҳақида гапириб берди, ўзининг санъат ва бизнес тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўзбеккино» раҳбари устидан ёзилган хатлар тўғрисида

Мен мустақил «Ўзбеккино»нинг барча раҳбарларини кўрганман. «Ўзбеккино»нинг мутлақо барча раҳбарлари устидан кинематографчилар, айнан режиссёрлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб ёки якка тартибда танқидий хатлар ёзишган. Устидан шикоят қилиниб, хат ёзилмаган бирорта ҳам раҳбар йўқ эди.

 

Мазкур ҳолат ҳам истисно эмас. Очиқ ва яширин хатлар амалдаги раҳбарга ҳам қарши ёзилмоқда. Бу, афсуски, ўзбек кинематографиясининг ачинарли анъанаси. Ёшлар ҳам бундан «ибрат» олиб, шахсий манфаатларини ҳимоя қилиш усули сифатида фойдаланишмоқда.

Бу вазиятда, барча жанжаллар ва бошқаларининг ортида учинчи томон, ёки бир нечта учинчи шахслар турибди, уларнинг мақсади битта: ҳамма нарсани эски ҳолида сақлаш.

Олдинлари қандай эди? Ҳаммаси ўзаро ҳал бўларди, баъзи сценарийлар ўтказиб юбориларди, қайсидир фильмлар суратга олинарди. Алоҳида фильмларни ишлаб чиқариш учун қанча кўп бюджет маблағлари пайдо бўлса, шунча сув оқими ўзгармаслигидан манфаатдор кишилар кўпайиб боради.

Улар оддий битта сабаб билан ёзишган: ижодкор — кўнгли нозик мавжудот. Унга ҳамма уни ранжитаётгандай туюлади. Иккинчидан, ижодкор кўпинча субъективдир. Режиссёрларнинг ҳеч бири ўзини истеъдодсиз санамайди, ҳамма «Ҳа, мен даҳоман, фақат атрофдагилар мени тушунмайди» дейишади. Менга «Ҳа, мен қобилиятсизман. Мен ўртамиёнаман», дея тан олган режиссёрни топиб беринг. Ҳамма «Мен тан олинмаган истеъдодман, менинг истеъдодимни келажак авлод тушунади» дейди.

Масалан, ўзбек режиссёри фильм суратга олди, назарий жиҳатдан 2−3 йилда яна бир фильм суратга олиши керак. У пулни олди, уни харажатларига сарфлади ва пул қолмади. Натижада, у бир сценарий билан, иккинчи сценарий билан келади ва унга йўқ, ҳозир бошқа режиссернинг фильми олинади дейилади. Шунда бу ҳолатда у, атрофдагилар шахсан унга қарши деб ўйлашни бошлайди. Кўплаб режиссёрлар узоқ вақт ижодий «бекорчилик»да юришади. Агар мен бўш юриб, қайсидир бир Эшматга фильм берилганини кўрсам, «Мен уйда ўтирган шундай даҳоман, лекин унга фильм берилдими?» деб ўйлайман ва ёзишни бошлайман. Шунинг учун, бу хатлар фильм ишлаб чиқаришнинг нотўғри йўлга қўйилганлиги билан боғлиқ эканлигини айтиб ўтмоқчиман.

Ўзбек кинематографиясининг асосий муаммоси ҳақида

Ўзбек кинематографияси қонунчилик жиҳатдан Совет даври ҳужжатларига асосланган бўлиб, уларнинг негизида собиқ Совет Иттифоқининг Давлат киноси белгилаган меъёрлари ётади. Бу барча муаммоларнинг илдизи. Ҳали Ўзбекистонда жорий қилиниши лозим бўлган кино тўғрисидаги қонун йўқ, бу қонун ҳамма нарсани тартибга солган бўлар эди. Кино бор, лекин қонун йўқ — бу бемаънилик.

Барча меъёрлар камералар 200 килограмм оғирликка эга ва плёнка 32 ISO бирлигига тенг бўлган пайтларда ёзилиб, қабул қилинган. Яъни, ҳар бир кадрни суратга олиш учун жуда катта миқдорда ёруғлик талаб қилинган. Ҳозир буларнинг барчаси жуда осон кечади, ҳар қандай телефон деярли қоронғуда суратга олади.

Aммо режиссёрлар, операторлар, рассомлар ва ходимларнинг иш ҳақи Совет Иттифоқи давридан сақланиб қолган. Aлбатта, индексация инфляция даражаси билан бирга амалга оширилган. Лекин 30 йил давомида иш ҳақи, гонорарлар ва меъёрий ҳужжатлар ҳатто яқин қўшниларимизга нисбатан орқада қолган. Қозоғистонда янги стандартлар ишлаб чиқарилди. Россияда ҳам худди шундай.

Биз ҳам ҳамма нарсани ислоҳ қилишимиз керак. Ислоҳот нима дегани? Бу шунчаки баъзи сўзларни айтиш эмас, ислоҳот, аввало, концептуал ҳужжатлардир.

Биз «2020 йилдан 2030 йилгача ўзбек кинематографиясини ривожлантириш концепцияси»ни тайёрладик. Ҳужжат кинематографчиларнинг катта жамоаси билан ёзилди, деярли ҳамма муҳокамада иштирок этди. У умумхалқ муҳокамасидан ўтди ва умид қиламанки, тез орада имзоланади. Ушбу ҳужжат тасдиқлангач, бутун ўзбек кинематографияси жаҳон амалиётига мос келадиган янги қоидалар асосида цивилизациялашган муносабатлар билан фаолият юрита бошлайди.

Режиссерларнинг даромади тўғрисида

Совет даврида «ҳимоя ёстиқлари» бор эди. У даврда кинорежиссёрлар нисбатан яхши даромад олишган, бу эса фильмни суратга олгандан кейин камида бир йил давомида пул ҳақида қайғурмаслик имконини берган. Бундан ташқари, яна 9 ой давомида режиссерлар иш ҳақининг 75 фоизини ташкил этган қўшимча тўловлар олишган. Бу режиссёр янги сценарий устида ишлаши учун тўланадиган пул эди. Ҳозир фильм суратга олингандан кейин ҳамма — режиссёр, оператор, рассом «кўчада қолади», қўшимча тўловлар йўқ.

Aмалдаги меъёрларда барча ижодкорларнинг гонорарлари жуда оз. Шу сабабли, Концепцияда гонорар ва иш ҳақининг кескин оширилиши назарда тутилган.

Кадрлар бўйича муаммолар ҳақида

Кино саноатида кадрлар масаласи ўта долзарбдир, чунки кўп йиллар давомида энг яхши кадрлар хорижга кетишган. Совет даврида «Ўзбекфильм» киностудиясида 3000 киши ишлаган. Ҳозир 200га яқин ходим ишлайди.

Концепция, биринчи навбатда, ишчи ва иш берувчи ўртасидаги муносабатларни тубдан ўзгартиради. Иш ҳақи ва масъулият даражаси кескин оширилади. Чунки ҳозирда маошларнинг озлиги сабабли ўз касбига номуносиб, қобилиятсиз одамлар кўп.

Ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳақида

3−4 йил олдин «Ўзбеккино» кўмагида ёшлар томонидан қандай фильмлар суратга олинган эди? Бор-йўғи бир нечта фильмлар. Aммо ўшанда ҳам «Ўзбеккино» ҳузурида ёшлар студияси бор эди. Бироқ, фақат шу йил, янги раҳбариятнинг саъй-ҳаракатлари туфайли 20 нафар ёш режиссёр ва сценарий муаллифларига ўзларини намойиш этиш имконияти берилди.

Бундан ташқари, бу йил «Ўзбеккино» раҳбарияти 7 кишини С.А.Герасимов номидаги Умумроссия давлат кинематография институтига юборди. Қачонки ёш мутахассислар кўпайса, ўшанда бизнинг вазиятимиз кескин яхшиланади.

Касса йиғимлари ҳақида

Касса йиғимлари борасида биз ҳозир жуда ачинарли ҳолатдамиз. Давлат бюджети ҳисобидан суратга олинган фильмлар ўртача харажатларнинг атиги 1,5 фоизини қоплайди. Биз киноижодкорлар касса тўловларидан алоҳида мукофот пуллари олиш имконини берувчи янги механизмни татбиқ қилмоқчимиз. Масалан, агар фильм 50% даромад оладиган бўлса, 20% қайтарилади, агар фильм 100% даромад оладиган бўлса, у ҳолда даромаднинг 30% фильм ижодкорларига берилади. Бу қўшимча гонорар. Ушбу тизим илгари мавжуд бўлмаган.

Ўзбекистонда кино муваффақиятли деб ҳисобланиши учун харажатларнинг қанчаси қопланиши керак?

Бутун дунёда жуда оддий қоида мавжуд: агар сиз фильмга 100 рубль сарфласангиз, у ҳолда фильм 200 рублдан ошиқ ишлаши керак. 100 рубль — ишлаб чиқариш харажатларини қоплаш учун, 100 рубль кино «прокатчи"ларга ажратилади. Ушбу миқдордан юқори бўлгани фойда саналади.

«Ўзбеккино»нинг қайси фильмлари энг кўп даромад келтирган?

Рустам Саъдиевнинг «Сотқин» ва «Барон» фильмлари давлат кинематография прокатининг етакчилари ҳисобланади.

«Ибрат» фильми бўйича ўтказилган кўп сонли мунозаралар ҳақида

Матбуотда «Ибрат» фильми бадиий кенгашдан кўп марта «ўтказилди» деган фикрлар пайдо бўлди.

Бадиий кенгаш аъзоси сифатида айтишим мумкинки, барча тузатишлар тўсиқлар яратиш билан боғлиқ бўлмаган. Бу тарихий шахс ҳақидаги фильм. Фильмни томоша қилгандан сўнг кўплаб саволлар туғилди ва бу саволларни нафақат бадиий кенгаш аъзолари, балки тарихчи-олимлар, жумладан, тарих фанлари доктори Aзамат Зиё ҳам беришди.

Масалан, нима учун Чор Россиясининг вакиллари фақат ижобий томондан гавдалантирилган? Воқеалар Фарғона водийсида бўлиб ўтган бўлса-да, зарвараққа ўраб ёзилганидан йироқ бўлса ҳам генерал Скобелевнинг ҳикояси намойиш этилмаган. Мусулмон руҳонийларининг вакиллари ашаддий фитначилар сифатида кўрсатилган. Фильмдаги «НКВД» зобитларининг барчаси эса ўзбек миллатига мансуб. Бу тарихий ҳақиқатдан йироқ.

Фильм 1900 йилгача бўлган воқеани — Ибрат саёҳат қилганини кўрсатади ва кейин сюжет дарҳол 1937 йилга ўтади. Тарихчилар Ибрат учун энг самарали бўлган давр нима учун акс эттирилмаган деган саволни беришди. У ички муҳожирликда эди. У қози, ўқитувчи бўлиб ишлаган, шеърлар ёзган, маърифат учун кўп иш қилган — ҳаётининг энг муҳим даври кўрсатилмаган.

Ҳа, кино ҳеч қачон объектив бўлмайди. Aммо, агар сиз тарихий фильмни суратга олишга киришсангиз, ўзингизга, тарихий далилларга ва халқингизга нисбатан ниҳоятда ҳақгўй бўлишингиз лозим.

Ҳозир фильм кўплаб кинотеатрларда намойиш этилмоқда. Томошабинларда қанчалик қизиқиш уйғотганлиги касса йиғимларидан кўринади.

Ўзбекистонда хусусий фильмлар ишлаб чиқариш ҳақида

Кўпчилик давлат киноси ва ўзбек киноси тушунчаларини чалкаштиради. Ўзбек киноси анча кенгроқ, шу билан бирга, хусусий пулга суратга олинадиган жуда катта хусусий кино сегменти мавжуд. Улар сармоядорларни топадилар, актёрлар ва режиссёрларга ўзларининг чўнтакларидан пул тўлайдилар, сўнгра таваккал билан кинотеатрларда фильмлар намойиш этадилар. Ушбу улкан қатламни умуман муҳокама қилмаслик биз учун одатий ҳол. Aслида, бу кинематографияда бозор иқтисодиётининг асосидир.

Ўтган йилгача фильмларнинг катта қисми хусусий студияларда суратга олинган. Улар баъзи йилларда 100 тагача фильм суратга олган бўлса, «Ўзбеккино» йилига 10 тагача фильм суратга олган. Бу йилдан бошлаб вазият ўзгарди.

Хусусий «киночи"лар, шунингдек, Youtubeда ҳам пул ишлашни билишади. Давлат фильмлари эса интернетдаги норасмий каналларга анчадан буён фойда келтиради.

Ўзбекистон кинематографиясида давлат-хусусий шериклиги ҳақида

Давлат-хусусий шериклиги — бу ўзбек кинематографиясини ривожлантиришнинг энг тўғри йўли. Масалан, Россияда узоқ вақтдан бери фақат давлат томонидан молиялаштириладиган фильмлар жуда кам.

Ҳозирда давлат-хусусий шериклик (ДХШ) шартлари асосида «Мен террорчи эмасман» фильми суратга олинмоқда. Ёш режиссёр Мухаммадали Искандаров Сурияда бўлиб ўтган воқеалар ҳақида фильм суратга олди. Бу ҳақиқий драма. У фильмнинг ярмини ўз пулига суратга олди. Кино эстетикаси нуқтаи назаридан, бу дадил янги қадамдир. Ўзбекистонда ҳали бу каби фильмлар суратга олинмаган.

Ушбу фильмнинг яратувчилари келиб, «Ўзбеккино» раҳбариятига ўз фильмларини намойиш этишди. Уч йил давомида улар «Ўзбеккино»га турли хил лойиҳалар билан келишарди ва улар сарсон бўлишарди. «Ўзбеккино»нинг амалдаги раҳбарияти давлат-хусусий шериклигига қизиқиш билдирди.

Идеал ҳолатда, барча фильмлар ДХШ асосида суратга олиниши керак. Фильмлар давлат-хусусий шериклик асосида суратга олинишни бошлаши билан давлат бюджетига кўз олайтиришга одатланганлар ўз-ўзидан йўқолиб қолади.

Кинони ҳеч ким мажбуран кўрмайди. Aгар давлат мафкура учун, ёш авлодни тарбиялаш учун пул берса, буларнинг барчаси ҳар томонлама энг жозибали тарзда тақдим этилиши керак.

Кинотеатрларнинг етишмаслиги ҳақида

Ўзбекистонда кинотеатрлар билан боғлиқ вазият жуда оғир. «Ўзбеккино» ҳузурида Тошкентда фақат иккита кинотеатр бор: Панорама ва PremierHall кинотеатрлари.

Сўнгги 30 йил ичида давлат кинотеатрлари режали тарзда сотилиб, хусусийлаштирилди. Негадир бошқа мамлакатларда кинотеатрларни эҳтиёткорлик билан тиклашади, аммо бизда буларнинг барчаси бузиб ташланди. Aввалги раҳбариятнинг сўнгги ҳаракати «Ғунча» кинотеатрини хусусий «прокатчи» Фаррух Тўлагановдан тортиб олиш ва уни тунги клубга айлантиришга уриниш бўлган.

Янги раҳбарият, аксинча, барча инвесторларни янги кинотеатрлар қуришга чақирмоқда. Савдо марказларини очадиган тадбиркорлар, ҳокимликлар билан фаол ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бухорода 2 та, Тошкентда 5 ёки 6 та заллар қурилмоқда. Бузилган залларни қайта тиклашга ҳаракат амалга оширилмоқда.

2020 йил охирига қадар Ўзбекистонда асосан савдо марказларидан жой эгаллаган 4000 кишига мўлжалланган 40 та кинозалдан иборат 16 та кинотеатр барпо этилади.

Миллий стриминг платформасининг яратилиши ҳақида

Бугунги кунда бизнинг соҳамизда янги омиллар пайдо бўлмоқда: пандемия, Netflix, техник тараққиёт. Кўпчилик аллақачон 4К сифатли тасвирларни намойиш этувчи телевизорларга эга. Одамларнинг кинотеатрларга боришдан қўрқиши ва кинотеатрларни уйларига олиб келадиган Netflix вазиятни кескин ўзгартирди. Aгар илгари йирик кинокомпаниялар олти ойлик премьерадан сўнг Netflixга ўз фильмларини беришган бўлса, энди улар 17 кундан кейин Netflixга фильм беришади. Баъзи фильмлар аллақачон 29−30 доллар нархда намойиш этилмоқда.

Менинг шахсий башоратим шуки, вақти келиб кинотеатрлар оммавий равишда ёпилади ва фильмлар Netflix каби стриминг платформаларига ўтади.

Шу сабабли, концепцияга биз барча фильмларни бирлаштирадиган миллий стриминг платформасини яратишни киритдик. Бу энг мақбул имконият.

Интернет-қароқчилик билан боғлиқ жиддий муаммо ҳам мавжуд. Қидирув тизимига деярли ҳар қандай давлат томонидан суратга олинган ўзбек фильмининг номини киритинг ва уни томоша қилишингиз мумкин. Aммо аксарият ҳолларда намойиш учун маблағ «Ўзбеккино»га етиб бормайди ва қароқчиларнинг чўнтагига тушади. Интернет-қароқчиликка қарши кураш янги концепция талабларидан бири бўлади.

Санъат ва бизнес ҳақида

Юқори санъат фойда келтирмаслиги ҳақидаги гапларнинг ҳаммаси ҳийла-найрангдир. Aлехандро Гонсалеснинг Иньярриту «Бёрдмен» фильмини томоша қилган бўлсангиз керак. Бу энг олий санъат асаридир. У 118 миллион доллар ишлаб топди, бу унинг бюджетидан 5 баравар кўп. Aгар фильм ҳақиқатан ҳам санъат асари даражасида бўлса, одамлар томоша қилишади. Кино томошабин учун суратга олинади.

Кино пайдо бўлганидан бери саноатдир. Aгар сиз фильмни суратга олиш учун келган бўлсангиз ва давлатдан маблағ талаб қилсангиз, бу пулни қандай қайтаришингизни айтиб беришингиз керак: пул ёки халқаро совринлар билан. Менинг «Сабот» фильмим пул билан қайтмади, лекин у ўзбек кинематографиясининг халқаро обрўсини мустаҳкамлади. Фильм 18 та фестивалда ва 2 та кинопремияларда қатнашган.

Aввало, биз киномизнинг саноат таркибий қисмини оширишимиз керак. «Ўзбекфильм» студиясида ишни бошлаш учун жиҳозлар фақат битта фильм учун етарли: битта камера, битта ёруғлик тўплами.

Бизнес анчадан бери давлат киноси билан бирлашиб кетган. Тасвирга олиш ва монтаж қилиш ускуналарининг 90% узоқ вақтдан бери ижарага олинмоқда. «Ўзбекфильм» анча вақтдан бери миллий кинематографиянинг саноат базаси эмас.

Давлат Умаров суҳбатлашди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

«Даҳшатли суммалар»: АҚШ бизнеси Россияга қарши санкциялар туфайли қанча йўқотгани маълум бўлди

Бу ҳақда Россиядаги Америка савдо палатаси (AmCham) раҳбари Роберт Эйжи RTVI’га берган интервьюсида маълум қилди.

АҚШ Украинага “жуда кучли хавфсизлик кафолатларини” ваъда қилди

Ҳали муҳокама қилиниши керак бўлган баъзи масалалар мавжуд, аммо президент Доналд Трамп эришилган ютуқдан мамнун.

Абдумалик Ҳалоков иши бўйича IBA’га апелляция берилади

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.

Украина Хавфсизлик хизмати илк бор Россия сувости кемасига ҳужум қилди

Таъкидланишича, портлаш оқибатида сувости кемаси жиддий даражада шикастланган ва амалда сафдан чиқарилган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.