8 март куни Тошкент шаҳридаги Hilton меҳмонхонасида Алпарслон Акинжи бошчилигидаги Туркия элчихонаси масъуллари, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков ва “Мендирман Жалолиддин” тарихий сериали ижодкорлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтган эди, деб хабар бермоқда "Даракчи" сайти.
“ЎША ПАЙТЛАР АЁЛЛАРИМИЗ ЁШ ТУРМУШГА ЧИҚИШГАН”
Раъно ШОДИЕВА, актриса:
— Мана шу саволни жуда кўп сўрашяпти ва жуда кўп муҳокама қилиняпти. Жалолиддин улғайганда (таҳр. 22-23 ёш атрофи айтиляпти) Ойчечак султоннинг ёши у қадар катта бўлмаган – 40 ёшлар атрофида бўлган. Мен хозир 42 ёшдаман. Лекин ўша пайтлар ҳаммамизга маълумки, аёлларимиз ёш турмушга чиқишган. 14-15 ёшларида фарзанд кўришган. Биз ҳам барча актёрлар қатори 3-4 та кастингдан ўтганмиз. Режиссёрларимиз, продюсерларимиз бу образда айнан мени кўрганликлари учун мени танлашган.
“ЎЗИМНИНГ ТЎНҒИЧ ЎҒЛИМ 24 ЁШДА”
— Менда ҳеч қандай ноқулайлик бўлмади. Шахсан ўзимнинг тўнғич ўғлим 24 ёшда ва бу образимда онанинг ҳиссиётларини кўрсатишда менга қийинчилик туғилмади. Қийналган бўлсам, турк тилида қийналгандирман. (кулади)
“АЁЛ КИШИ ЁШ КЎРИНСА ЁМОНМИ?”
“Жуда тўғри савол бўлди – сериалда жуда ёш кўринганман. Аёл киши ёш кўринса ёмонми? Янада ёш кўринишимиз сабабларидан бири бу – оператор маҳорати. Чироқлар билан яхши ишлангани, монтаж усталарининг меҳнати туфайли ҳам фильмда ёшроқ кўринган бўлсак керак”, - дейди Раъно Шодиева.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.