Рамзан Қодировнинг фарзандлари тақдирланди

Рамзан Қодировнинг фарзандлари тақдирланди

Рамзан Қодировнинг икки нафар вояга етмаган фарзанди — Аҳмад ва Адам терроризмга қарши курашгани учун тақдирланди. Бу ҳақда Чеченистон миллий сиёсат, ташқи алоқалар, матбуот ва ахборот вазири Аҳмад Дудаев маълум қилди.

“Аҳмад ва Адам Қодиров Чеченистон Республикаси ИИВнинг “Терроризмга қарши курашга ҳисса қўшгани” фахрий кўкрак нишони билан тақдирланишди”, – деб ёзган у ўз Телеграм-каналида.

Амалдорнинг сўзларига кўра, Қодировнинг фарзандлари “ҳақиқий ватанпарварлар ва Республиканинг собиқ президенти Аҳмад-Ҳожи Қодировнинг ўгитларига амал қилиб келмоқда”. Шу билан бирга улар терроризмга қарши қай тарзда курашгани ҳақида маълумот келтирилмаган.

Чеченистон раҳбарининг ўзи ўғиллари Грознийга уч нафар украиналик аскарни асир олиб келгани ҳақида ёзганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!