"Қўйлиқ" бозорида 16 ёшли қизга нисбатан жиноят содир бўлди

"Қўйлиқ" бозорида 16 ёшли қизга нисбатан жиноят содир бўлди

22-июнь куни соат 14.30 да Бектемир туманида “Қўйлиқ” бозори ёнидаги ер-ости йўлагида 43 ёшли андижонлик Набижон И. 16 ёшли Ирода И.нинг сумкасидан яширинча 65.000 сўм ва нархи 150 АҚШ долларига тенг бўлган “Iphone 6S” телефонини ўғирлаган.

Жиноят жойидан яширинмоқчи бўлганида Набижон И. ИИББ ППХ ходимлари томонидан қўлга олинди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!