Қўшниларнинг ичкиликбозлик билан ўтган ўтириши пичоқбозлик билан тугади

Қўшниларнинг ичкиликбозлик билан ўтган ўтириши пичоқбозлик билан тугади

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабарига кўра, шу йилнинг 18 январь куни тахминан соат 22.30ларда 57 ёшли Б.М. Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ тумани Кушек маҳалласида яшовчи маҳалладошининг уйида қўшниси 36 ёшли Г.А. билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирган вақтларида ўзаро жанжаллашиб қолиб, Б.М. стол устидаги ошхона пичоғи билан Г.А.нинг қорин соҳасига бир марта санчиб тан жароҳати етказган.

Судга оид тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, Г.А. “оғир” тан жароҳати олганлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қуйичирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва унга нисбатан ушбу модда билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!