Қуръонда "Эр ва хотин бир бирларига мос бўлади", дейилганми?

A A A
Қуръонда "Эр ва хотин бир бирларига мос бўлади", дейилганми?

Қуръони каримни ҳақ ила нозил қилиб, уни ҳифз қилишни Ўз зиммасига олган Аллоҳ таолога буюклигига мос ҳамд ва санолар бўлсин. Қуръонни баён қилиш вазифасини мукаммал адо этган Расулуллоҳга, у зотнинг оилалари, асҳоблари ва уларга қиёматга қадар яхшилик ила эргашганларга салавот, салом ва баракотлар бўлсин. 

Кўпчилигимизнинг қулоғимизга чалинган ва маърузалардан эшитганмизки, нопок эркаклар учун нопок аёллар рўбаро бўлиши, покдамон эркаклар учун ҳам ўзларига ўхшаган аёллар тақдир қилиниши Аллоҳ таоло томонидан Қуръони каримда битиб қўйилган. Аммо ҳаётдаги баъзи оилаларни кузатсак, оила бошлиғи бўлмиш эркак ёшлигидан номаҳрамлар билан исломий муносабатга риоя қилмасада, покиза, ҳаё ва иффатини юксак даражада сақлаган қизга уйланганини кўрасиз. Ҳатто баъзи ҳолатларда яхши ва одобли йигитлар алданиб қолгани ҳам қулоғимизга чалинади. Очиқ-ойдин воқеликни инкор қилмаймиз, албатта. Унда оятдан нима ирода қилинган? 

Аллоҳ таоло Нур сурасининг 26-оятида: “Нопок аёллар нопок эрлар учундир ва нопок эрлар нопок аёллар учундир. Пок аёллар пок эрлар учундир ва пок эрлар пок аёллар учундир”, деб марҳамат қилган. Оятнинг изоҳлардан ҳоли таржимаси юқоридагидек бўлиб, изоҳни қуйида берамиз.  

Аллоҳ таолонинг ушбу оятидан нима ирода қилинганини муфассирларимизнинг тафсир китобларидан қидириб кўрайлик. 

Мана шу оят ҳақида имом Табарий ўз тафсирида қуйидагича ёзади:  

“Таъвил аҳли бу оят борасида ихтилоф қилишган. Баъзи уламолар: “Нопок сўзлар нопок эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок сўзлар учундир. Пок сўзлар пок эркаклар учун, пок эркаклар пок сўзлар учундир”, дейишган. Баъзи уламолар эса: “Оятнинг маъноси: “Нопок аёллар нопок эркаклар учун, нопок эркаклар нопок аёллар учун. Пок аёллар пок эркаклар учундир ва пок эркаклар пок аёллар учундир”, дейишган. Бу таъвилларнинг афзали қуйидагиси: “Нопок” калимасидан мурод “нопок сўзлар” назарда тутилган. Яъни, қабиҳ ва ёмон сўзлар қабиҳ эркак ва аёллар учундир. Нопок одамлар эса қабиҳ сўзларга лойиқдир. Чунки улар шундай сўзларнинг аҳлидир. Гўзал ва яхши сўзлар покдамон одамлар учун. Покдомон одамлар покиза сўзларга лойиқ ва ҳақлидирлар. Оятнинг мана шу таъвили афзал, деганимизнинг сабаби шуки, бундан олдинги оятларда Аллоҳ таоло Оиша розияллоҳу анҳо ва покдомон, фаҳш ишлардан бехабар мўминаларнинг ҳақларига туҳмат қилганларни мазаммат қилган.  Бўҳтонларига яраша уларга хос разилликларнинг хабарини берган. Шундай экан, тухматчи томонидан бўлган ёлғон ва бўҳтонга ким аҳл экани ҳақида хабар бериш бошқалар ҳақида хабар беришдан кўра муносиброқдир”.  

“Нопок” сўзидан аёллар ирода қилинганми ёки сўзларми, деган ихтилофнинг сабаби шуки, оятда келган “Ал-хобисаат” сўзи муаннас жинс (женский род)нинг кўплик шакли бўлиб, у ҳақиқатда аёллар ирода қилинганини ҳам, сўзлар ирода қилинганини ҳам эҳтимол қилаверади. Сабаби жонсиз нарсаларнинг кўплиги ҳам жам муаннас солим (муаннас тўғри кўплик) сийғасида келиши жоиз.  

Юқоридаги оят борасида Имом Қуртубий “Ал-Жомеъ лиаҳкамил Қуръан” тафсирида шундай ёзади: “Ибн Зайд “Оятнинг маъноси - нопок аёллар нопок эркаклар учундир”, деган. Мужоҳид, Ибн Жубайр, Ато ва аксар муфассирлар: “Нопок сўзлар нопок эркаклар учундир...” дейишган. Наҳҳос “Маъонил Қуръон” китобида: “Мана шу (яъни нопокни сўзлар деб тафсир қилиш) бу оят борасида айтилган энг яхши таъвилдир” деган. Бу қавлнинг саҳиҳлигига оятнинг давомидаги “У (бўҳтон қилинган)лар у (туҳматчи)лар айтаётган нарсалардан покдирлар” жумласи ҳам далолат қилади”.     

Бошқа тафсир китоблари кўздан кечирилганда ҳам мана шу икки хил маънонинг эҳтимоли зикр қилинган. Оятдаги “нопоклар” калимасини “нопок сўзлар” дейилса, бундаги нопок сўзлар лаънат ва мазаммат маъносида бўлиши ҳам мумкин, туҳмат ва бўҳтон маъносида ҳам бўлиши мумкин. Буни Фахруддин Розий “Тафсирул кабир”да  айтган. Шунда оятнинг маъноси қуйидагича бўлади: “Нопок сўзлар (лаънат ва мазамматлар) нопок одамлар учундир. Нопок одамлар нопок сўзлар (лаънат ва мазаммат)га лойиқдирлар”. Бўҳтон маъносида бўлса, “(Туҳмат ва бўҳтон) сўзлар нопок одамлар (мунофиқлар)га тегишлидир. Нопок одамлар (мунофиқлар) нопок сўзлар (яъни туҳматларни айтиш)га лойиқдирлар” бўлади. Бўҳтон деган маъно берилганининг сабаби бу оятлар Оиша онамизга қилинган туҳматлар сабабидан нозил бўлганидир.  
“Нопок”дан мурод “нопок аёллар”, “пок”дан мурод “покдамон” аёллар деган тафсир ҳам бор.

Бу оятга кўра барча эр-хотинлар покликда ва нопокликда бир хил бўлиши керак эди. Аммо ҳаётда зино қилиб юриб, бокира қизларга уйланган қанчадан қанча йигитларни кўришимиз мумкин. Унда оят воқеъликка зид бўлиб қолмаяптими? 

Бунга шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ шундай жавоб берадилар: “Бу оят хабар бериш кўринишида бўлишига қарамасдан, аслида буйруқ маъносини ифодалайди. Аллоҳ таоло: “Талоқ қилинган аёллар ўзлари уч ҳайз кутадилар” деганда ҳам “кутсинлар” деган буйруқни ирода қилган. Худди шу каби бу оятда ҳам “нопок аёллар нопок эркакларга эрга тегсинлар, нопок эркаклар ҳам нопок аёлларга уйлансинлар. Пок аёллар пок эркакларга эрга тегсинлар, пок эркаклар ҳам покиза аёлларга уйлансинлар” деган маъно ирода қилинган”. 

Бошка оятда Аллоҳ таоло: “Зинокор эркак фақат зинокор ёки мушрика аёлга никоҳланур, зинокор аёлга (ҳам) фақат зинокор ёки мушрик эркак никоҳланур” (Нур сураси, 3-оят) деган. Бунда ҳам оят хабария кўринишида бўлсада, амрни ифодалайди. Яъни, зинокор фақат зинокорга мос ва лойиқ бўлади” деган маънода. Бу масала шариатимизда “Куфуъ масаласи” дейилади.  

Динимизни ўзгаларга етказиш йўлидаги биродарларимиздан сўраймизки, юқоридаги оятни хабар шаклида талқин қилмасинлар. Хабар маъноси Аллоҳ таолонинг муродига ҳам, воқеликка ҳам тўғри келмайди. Акс ҳолда, мусулмонларнинг ояти карималарга бўлган иймон ва ишончларига путур етказиб, Қуръонда ҳам ҳаётга тўғри келмайдиган нарсалар бор эканда, деган тушунчани шакллантириб қўйишимиз мумкин. Ахир Аллоҳ ва Расули ёлғончига чиқарилишини ҳеч биримиз хоҳламаймиз-ку. 

Аллоҳ таоло барчамизни ҳақ йўлда собитқадам қилсин. Ўзининг шариатини Ўзи ирода қилгандек тушунишимиз ва етказишимизга муваффақ қилсин. 

Абдулбосит Абдувоҳид ўғли,  Ҳадис илми мактаби 2-босқич талабаси

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Гўшт нархи кескин ошмоқда

Ўзбекистонда гўшт нархи сўнгги вақтларда сезиларли қимматлашди.

ЖЧ-2026ни ўтказиб юборадиган энг қиммат футболчилар рейтинги тузилди

Transfermarkt мутахассислари ўзига хос рейтингини эълон қилишди.

АҚШ разведкаси Трампни огоҳлантирган — Профессор Жон Миршаймер

Жон Миршаймернинг айтишича, АҚШ разведкаси Дональд Трампга Эрон билан уруш яхши натижа бермаслигини олдиндан айтган.

Трамп Саудия шаҳзодаси ҳақида кескин баёнот қилди

Дональд Трамп Муҳаммад ибн Салмон ҳақида кескин ва баҳсли баёнот берди.

Туркия АҚШни огоҳлантирди!

Агар курдлар Эронга қарши ҳужумларда иштирок этса, дарҳол ҳарбий жавоб бўлади.

Россия Украина борасида Жанубий Кореяни жиддий огоҳлантирди

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко маълум қилди.

"Бу ёлғон. Мен унинг гапларини эшитдим ва..."

Ушбу баёнот Парижда бўлиб ўтган "G7" давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувидан сўнг оммага олиб чиқилди.

Ўзбек клубларига миллиардлар ажратилди

Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.

ОАВ: Саудия Арабистони уруш сабаб АҚШга чақириқ билан чиқди

Бу ҳақда The Guardian Саудия разведка манбасига таяниб хабар берди.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Нетаньяху Исроилдан қочиб кетди

У Эрон баллистик ракета отишидан олдин қочишга улгурибди.

Полша нашри Алишер Усмоновнинг синглиси муҳокама этилган Лавров ва Сийярто ўртасидаги суҳбат ёзувини эълон қилди

Айни пайтда мазкур аудиоёзув Европа ва Украина матбуотида кенг муҳокама этилмоқда.

Зеленский: "Украина Россия билан келишувнинг ҳар қандай шаклига тайёр"

Ўт очишни тўхтатишнинг барча кўринишларига, шу жумладан, Пасха байрами кунларида ҳам жангларни тўхтатишга розимиз.

Трамп нефт тақчиллигини бошдан кечираётган мамлакатларга таклиф берди

Ўзингизни ўзингиз ҳимоя қилишни ўрганишни бошлашингизга тўғри келади.

Россияликлар 1 майдан бошлаб VPN ишлатгани учун ҳақ тўлаши мумкин

Шадаев "VK", "Ozon" ва "Яндекс" каби йирик платформа вакиллари билан ҳам учрашиб, улардан "VPN" орқали кирувчи фойдаланувчилар учун чекловлар қўйишни сўради.

Майамидаги музокаралар натижа бермади – Украина президенти

Унинг сўзларига кўра, Эрон билан зиддият тугаганидан кейин АҚШ урушни якунлаш учун Киевга ҳудудий ён беришлар борасида босимни кучайтириши мумкин.

Андижонда қалбаки дори воситалари тайёрловчи 3 та яширин лаборатория аниқланди

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.

Миср кемаси Россиянинг "Арктик Метагаз" газ ташувчисини тортиб олаётгани хабар қилинди

Ливия Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, кема ҳозирда қирғоқдан 62 мил узоқликда жойлашган.

Исроил ҳужумларида Ливанда ҳалок бўлганлар сони 1 247 нафарга етди

Сўнгги 24 соатда Исроил қўшинлари Ливан ҳудудига амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида камида тўққиз киши ҳалок бўлди.

НАТО: Ҳамиша иттифоқчиларимизни ҳимоя қилиш учун зарур чораларни қўллаймиз

НАТО бугунги кунда Ирондан Туркияга йўналтирилган ракетани ишга тушириш ҳолатига муносабат билдирди.

Озарбайжонда фожиавий воқеа: эркак онасини ўлдириб, ўзини ёқиб юборди

Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.

АҚШдан Эронга огоҳлантириш: барча дрон ва ракеталарни тўхтатиш керак

АҚШ давлат котиби таъкидлашича, Эрон барча турдаги дронлар ва ракеталарни ишлаб чиқаришни тўхтатиши шарт.

Европа Иттифоқига жиддий айблов: Украина ҳужумлари учун ҳаво ҳудуди очилганми?

Европа Иттифоқи Украинага Россияга қарши ҳужумларда билвосита ёрдам бераётганликда айбланмоқда.

Эрондан огоҳлантириш: Ҳормуз бўғозидаги ҳар қандай провокация вазиятни кескинлаштиради

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Ҳормуз бўғозидаги ҳар қандай провокация минтақадаги вазиятни янада оғирлаштириши мумкинлигини билдирди.

Россиядан чақириқ: Яқин Шарқдаги урушни зудлик билан тўхтатиш керак

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Форс кўрфази мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари билан мулоқот ўтказиб, Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди.

Эрондан жиддий айблов: гуманитар самолётга ҳужум ортида АҚШ ва Исроил борми?

Эрон Fars ахборот агентлиги орқали АҚШ ва Исроилни гуманитар ёрдам олиб кетаётган фуқаролик самолётига ҳужум қилганликда айблади.

Қашқадарёда қурилиш ҳудудида вафот этган 12 ёшли қиз иши бўйича ҳукм чиқарилди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 2020 йил август ойида содир бўлган фожиали ҳодиса юзасидан суд ҳукми эълон қилинди.

Наманганда 6-синф ўқувчиси зўрланди,зўравонлик қилган шахс қамоққа олинди

Наманган вилоятида мактаб ўқувчисига нисбатан содир этилган жинсий зўравонлик жинояти ҳолати Болалар омбудсмани назоратига олинди.

Трамп: "Эрон бизга яна бир совға берди"

Трамп бу ҳақда журналистларга маълум қилди.

Афғонистондаги сув тошқинлари 17 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Бу ҳақда мамлакат Миллий табиий офатларни бошқариш бошқармаси вакили Юсуф Ҳаммад маълум қилди.

Интерпол қидирувида бўлган икки ўзбекистонлик Туркияда қўлга олинди

Хабарга кўра, 40 ёшли T.Р. ва 38 ёшли Ф.A. Ўзбекистонда йирик миқдорда фирибгарлик жиноятини содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган.

Тошкентда тунда пойга уюштирган 2 ҳайдовчи қамалди

Мазкур кўчадаги камера ёзувлари ва гувоҳларнинг кўрсатмаси асосида ўтказилган суриштирувлар давомида Lacetti русумли автомобилда 27 ёшли Рамиз Исломов ва Onix русумли автомобилда 21 ёшли Азимжон Абдусатторов бўлгани аниқланган.

Парижда Bank of America биноси олдида теракт содир этилишининг олди олинди

Жиноятчининг иқрор бўлишича, уни Snapchat платформаси орқали 600 евро эвазига ёллашган.

Украина терма жамоаси Испанияда ўғрилар ҳужумига учради

Ўйинчилар ва мураббийлар штаби қимматбаҳо соатлар, бир неча минг евролик ҳашаматли буюмлар ва нақд пул йўқолганини аниқлаган.

Хакан Фидан: Яқин Шарқдаги кескинлик кенгроқ урушга айланиши мумкин

Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан Стамбулда бўлиб ўтган Халқаро стратегик коммуникациялар (STRATCOM) саммитида сўзлаб, маълум қилди.

Кенияда ёмғир ва сел оқибатида ўлимлар сони 108 га етди

Бу ҳақда мамлакат Миллий полиция хизмати хабар берди.