Қуръон мусобақаси: нима кутгандик, нимага эришдик, истиқбол қандай?

A A A
Қуръон мусобақаси: нима кутгандик, нимага эришдик, истиқбол қандай?

Жорий йил юртимизда Қуръон мусобақаси анча кенг кўламда ўтказилди. Унда 18-25 ҳамда 26-40 ёш тоифасида эркаклар ва аёллар «Ҳифз» – Қуръонни тўлиқ ёддан ўқиб бериш ва «Тиловат» – Қуръонга қараб чиройли ўқиш йўналиши бўйича иштирок этди.

Таъкидлаш ўринли, олдинги йилларда Қуръон мусобақаси тор доирада – Ислом институтида, баъзи бир масжидларда ёки диний идорада бўлиб, 25-30 нафар қори иштирок этарди. Мазкур мусобақа халқимиз эътиборидан четда қоларди. Бу йил эса Қуръон мусобақаси юртимиз бўйлаб ўтказилди.

Қуръон мусобақаси орқали бутун дунёга Ўзбекистонда диний эркинлик тикланаётгани кўрсатилди. Мусобақа эълон қилинганида қалбимизни қандай ҳислар қамраб олганини шунчаки тушунтириб бера олмасак керак. Биз кутган, орзу қилган кунлар келганидан хурсанд бўлдик. Президентимизнинг БМТ Ассмблеясидаги нутқи, азоннинг баралла айтила бошлаши ва Қуръон мусобақаси ўтказилиши Ўзбекистон мусулмонларининг кўнглини тоғдек кўтарди.

Аммо кейинроқ Қуръон мусобақаси атрофида баъзи гап-сўзлар пайдо бўлди – иштирокчиларга тазйиқ ва босим бўлгани, уларнинг ҳуқуқ-тартибот органларига суҳбатга чақирилгани ва ҳ.з. Ҳа, айнан гап-сўзлар. Сабаби аниқ бир шахс томонидан ўзига босим бўлгани ҳақида шикоят ёки мурожаат бўлмади. Ҳатто аноним кўринишда ҳам бу иш амалга оширилмади.

Шу ўринда эслатиш ўринли, Қуръон мусобақаси иштирокчиларини рўйхатга олиш жараёнида ҳам рақамларни сунъий равишда камайтиришга ҳаракатлар бўлаётгани ҳақида гап чиққан, бироқ бу расман ўз тасдиғини топмаганди.

Қуръон мусобақасини ўтказишдан мақсад ҳужраларни аниқлаш эди, деган фикрлар ҳам ижтимоий тармоқлардаги айрим фойдаланувчилар томонидан илгари сурилди. Асос сифатида, телевидение орқали намойиш этилган «Ҳужра зулмати» кўрсатувида келтирилган рақамларга мурожаат қилинган – 2017 йилда 33 та «хуфёна ҳужра» аниқланган, 2018 йилнинг биринчи ярмида эса кўрсаткич 116 тани ташкил этган. Қуръон мусобақаси ўтказилган йилнинг ярмига етиб келмасдан аниқланган «хуфёна ҳужра»лар сони 3,5 баробар ошган. Албатта, бу турли шубҳа-гумонларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Лекин рақамларнинг ўзгариши далил-исбот бўлолмайди, бу ҳақда Мусулмонлар идораси ёки ҳуқуқ-тартибот органлари фикр билдириши мақсадга мувофиқ бўлса керак деб ўйлаймиз.

Ана шу жиҳатларни инобатга олиб ҳамда ушбу мусобақада ҳомийлар иштирокини ҳам ёритишни режа қилиб, биз ЎМИда бу масалага масъул ходим билан суҳбатлашдик.

Салоҳиддин ШЕРХОНОВ, ЎМИ таълим бўлими ходими:

– Тўғрисини айтсам, Қуръон мусобақасига айнан қанча маблағ сарфланганини билмайман. Мусобақада иштирок этиш мақсадида республика бўйича 5300 га яқин ариза келиб тушган. Иштирокчиларнинг ёши турлича эканини инобатга олган ҳолда, уларни ёш тоифалари бўйича бўлишга қарор қилинди. Мусобақанинг ўзи уч – туман, вилоят ва республика босқичларида ўтказилди.

Шу кунга қадар Ўзбекистон мусулмонлари идорасига Қуръон мусобақаси иштирокчилари томонидан қандайдир босим ёки тазйиқ бўлаётгани ҳақида мурожаат қилишгани йўқ. Ўйлашим бўйича, бу каби гапларни ташқарида юрган ғаразли кимсалар тарқатмоқда. Чунки мусобақа иштирокчиларига қандайдир босим бўлса, биз бундан хабардор бўлардик.

Мисол учун, Қуръон мусобақасида қатнашган 42 киши олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди. Улар имтиҳондан ўтиб, ўз кучлари билан ўқишга кирдилар. Агар қандайдир тазйиқ бўлганида, шуларга ҳам бўларди. Ўқишга киролмаган бўларди.

Шунингдек, бизга мусобақада иштирок этмоқчи бўлган одамлар аризасини қабул қилинмаганлиги ҳақида ариза ёки шикоят тушгани йўқ. Бунақа ҳолат кузатилгани борасида бирорта маълумот йўқ...

Мақолани тайёрлаш асносида 2018 йилги Қуръон мусобақасининг аёллар ўртасидаги мутлақ ғолибаси Робияхон Нажмиддинованинг отаси билан ҳам суҳбатлашдик. Хабарингиз бор, ижтимоий тармоқларда Робияхон Нажмиддинова ва унинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳузурига олиб кетилгани ҳақида хавотирли хабарлар тарқалганди.

Қутбиддин КОМИЛОВ:

– Менинг қизларим Президентимиз ташаббуси билан ўтказилган Қуръон мусобақасида қатнашди. Иккинчи қизим тиловат йўналишида биринчи ўринни олган бўлса, Олий маъҳадда ўқийдиган қизим олий ўринни қўлга киритди. Бундан албатта хурсанд бўлдик.

Охирги пайтларда атрофимизда турли гаплар пайдо бўлди. Менинг қизимни органга олиб кетилгани ҳақида ҳам миш-мишлар тарқади. Авваламбор бир нарсани унутмайлик, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ёлғончилар менинг умматим эмас” деганлар. Шундай экан, барчамиз ёлғондан йироқ бўлишимиз керак. Мусобақада биринчи ўринни олган қизим Хадичаи Куброда ўқиган. Олий ўринни олгани ҳозир Олий маъҳадда таҳсил оляпти. Улар юртимизнинг таълим даргоҳларида ўқиб, дунёвий ва диний илмларни ўзлаштиришган. Мактаб ва лицейларда яхши таълим олганлар. Уларнинг барча олган билимлари, бу гапимга қиёматда ҳам жавоб бера оламан, юртимизнинг мадраса ва олий таълим даргоҳларининг шарофати билан эгалланган.

Бизнинг оиламизга ҳеч қандай босим бўлгани йўқ, бўлмайди ҳам. Биз қонунчиликни яхши биламиз. Мен ўзим интернетни яхши тушунмайман. Сайтларга кирмайман. Мусобақа ташкилий қўмитаси аъзоси Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид билан гаплашганимда, бу гаплардан хафа бўлганини билдим. Халқ ва ҳукумат орасини бузишдан манфаатдор одамлар кўп экан.

Биз айнан Қуръон мусобақаси шарофати билан Малайзияга бориб келдик. У ердаги одамларнинг муносабати, ташкилий ишларни ўз кўзимиз билан кўриб келдик. У ерда Ўзбекистондаги каби шукуҳни, бирдамликни ҳис қилмадим.

Шунингдек, Қуръон шарофати билан Умрага ҳам бориб келдик. Шундай воқеалар бўлар экан, бу аллақандай кимсаларга ёқмайди...

Шу ўринда таъкидлаш ўринли, 6 июнь куни Ўзбекистон «Қуръон мусобақаси – 2018»да ғолиб бўлган қорилар ва уларнинг яқинлари «Тошкент – Жидда» авиарейси орқали Умра сафарига йўл олганларини ҳам эслатиб ўтиш жоиз. Мукофот тарзида берилган бу Умра сафарида қориларнинг ота-оналари ва яқин оила аъзоларидан иборат 30 киши ҳам бор эди.

Яна бир эътиборли жиҳати, мусобақа орқали юртимизнинг қайси ҳудудида Қуръон ёдлашга эътибор юқори эканини ҳам билиб олиш имкони пайдо бўлди.

Ҳудудлар бўйича «Қуръон мусобақаси – 2018» иштирокчиларига назар солсак қизиқ бир статистиканинг гувоҳи бўламиз. Масалан, Қорқалпоғистон Республикасининг жами аҳоли сони 1 842 300 киши бўлгани ҳолда Қуръон мусобақасида (икки йўналиш бўйича) 214 нафар қори ва қориялар иштирок этди. Бу аҳоли сонига нисбатан ҳисоблаганда 0,00011 фоизни ташкил қилмоқда, бошқачароқ айтганда ҳар 100 000 одамнинг 11 нафари қори (қория). Наманган вилояти мисолида кўриб чиқсак, жами аҳолиси – 2 699 600 киши, мусобақа иштирокчилари сони – 954 нафар (0,0035 фоиз), 100 000 одамга 35 нафар қори (қория) тўғри келмоқда. Қорқалпоғистон Республикасига нисбатан олсак Наманганда қорилар 3 баробар кўп экан (олий ўрин соҳиби айнан Қорқалпоғистондан эканлигини инобатга олсак, келгуси йилларда ушбу ҳудуддан иштирокчилар сони ортади деб ўйлаймиз). Худди шу усул билан Фарғона ва Наманган вилоятларини солиштирганимизда статистика Наманган «зарари»га ишламоқда: Фарғона вилояти аҳолисининг сони 3 620 200 киши, мусобақа иштирокчилари – 1 948 нафар (0,00054 фоиз), ҳар 100 000 кишининг 54 нафари қори ва қориялар. Умумий статистикага эътибор берсак, энг кўп қорилар Фарғона вилоятида – 1 948 нафар, ҳар 100 000 аҳолига тўғри келадиган қорилар сони бўйича Андижон вилояти пешқадам – 58 нафар, қорилари энг кам ҳудуд – Сирдарё вилояти – 145 нафар қори (қориялар) мусобақада иштирок этган, лекин 100 000 нафар аҳолига тўғри келадиган Қуръон ҳофизлари Қашқадарёда камчиликни ташкил қилар экан – 6 киши. Ўйлаймизки, Қуръон ҳофизлари кўп бўлган юртнинг баракаси мўл бўлишини билган масъуллар бундан тегишли хулоса чиқарадилар. Қуйидаги жадвал орқали ҳудудлар кесимидаги статистиканинг тўлиқ кўриниши билан танишишингиз мумкин:

Қуръон мусобақаси Президент ташаббуси билан ўтказилди. Шавкат Мирзиёев ўз чиқишларида Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмаслигини таъкидлади. Бу шунчаки айтилган гаплар эмас. Мазкур мусобақа иштирокчиларига босим ёки тазйиқ ўтказиш биринчи навбатда Президент ташаббусига қарши чиқиш бўлиб қолишини ҳар биримиз англашимиз шарт. Президентга ишонганлар бундан афсус чекмаслигига ҳар бир бўғиндаги ташкилот масъулдир.

Юртимиз азалдан олимлар, аҳли илмлар диёри бўлган. Улар жаҳон миқёсида довруқ қозонганлар, улар ёзган китоблар ҳали ҳамон ўта долзарб бўлиб турибди ва инша Аллоҳ қиёмат кунига қадар аҳамияти юқори бўлаверади.

Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу “Ўз аждодларингиз билан ҳуда-беҳудага мақтанаверманг” деб айтган эканлар. Бу гап бизга ҳам тегишли. Фалон бобомиз ундай қилган, мана бундай китоб ёзган деб мақтанавериш билан иш битмайди. Президент ҳам ўз чиқишларида бу ҳақда гапириб, охирги йилларда кучли олимлар етишиб чиқиши камайиб кетганини таъкидлаганди. Шундай экан, диёримиздан олимлар етишиб чиқиши учун муносиб шароит бўлиши лозим. Қуръон мусобақаси мисолида биз ана шу шароитни кўра олдик. Чунки Исломнинг асоси Қуръон. Уни чуқур эгаллаган инсон юксалиб бораверади.

Умид қиламиз-ки, навбатдаги Қуръон мусобақаси ҳам аввалгидан кам бўлмаган кўринишда ёхуд Халқаро миқёсда ўтказилади. Шу кунга қадар билдирилган шубҳа ва гумонларни тарқатиб юборади, инша Аллоҳ.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

«Даҳшатли суммалар»: АҚШ бизнеси Россияга қарши санкциялар туфайли қанча йўқотгани маълум бўлди

Бу ҳақда Россиядаги Америка савдо палатаси (AmCham) раҳбари Роберт Эйжи RTVI’га берган интервьюсида маълум қилди.

АҚШ Украинага “жуда кучли хавфсизлик кафолатларини” ваъда қилди

Ҳали муҳокама қилиниши керак бўлган баъзи масалалар мавжуд, аммо президент Доналд Трамп эришилган ютуқдан мамнун.

Абдумалик Ҳалоков иши бўйича IBA’га апелляция берилади

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.

Украина Хавфсизлик хизмати илк бор Россия сувости кемасига ҳужум қилди

Таъкидланишича, портлаш оқибатида сувости кемаси жиддий даражада шикастланган ва амалда сафдан чиқарилган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.