Қурбон ҳайити куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Қурбон ҳайити куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон бўйича 2024 йил 14-18 июнь кунларига об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

Бугун ва эртага Ўзбекитон ҳудуди бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Республика ҳудудининг катта қисмида
32-35 даража атрофида бўлган жуда қулай ҳаво ҳарорати кузатилади. Фақат республиканинг шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида кундуз кунлари ҳаво 37-39 даражагача исийди.

16-18 июнь - Қурбон хайити байрами кунларида республика ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати ҳудуднинг катта қисмида 36-39 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 40-41 даражагача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 17-18 июнь кунлари кечга томон
баъзи жойларда маҳаллий хусусиятга эга бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шарқий йўналишдаги шамол 9-14 м/с тезликда эсади, 18 июнда
баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чаг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтимизда: 14-15 июнда ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 32-35 даража бўлади.

16-18 июнь кунлари ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 35-38 даража бўлади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!