Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти суди томонидан Қўқон шаҳрида ўзганинг мулкини босқинчилик йўли билан қўлга киритиш мақсадида хонадонга ғайриқонуний равишда кириб, эр-хотинни ваҳшийларча ўлдирган уч нафар шахсга суд ҳукми ўқилди.
Панжара ортида ўтирган судланувчилар айнан навқирон ёшда, ҳатто улардан бири уйланмаган. Шундай даврда мудҳиш жиноятга қўл уриб, ота-оналари ва яқинларининг орзу-умидларини саробга айлантиришди. Бу воқеа Қўқонда шов-шув бўлиб, кўпчиликни ғазаблантирди.
Судланувчилар (Ўзбекистон тумани) фуқаро М.Р, Ф.Т ва С.О олдиндан жиноий тил бириктириб, жорий йилнинг 6 январь куни соат 01:30 ларда Қўқон шаҳар Жасорат кўчасида Ф.Н.нинг яшаш хонадонига ўғирликка тушишади. Улар юзларига ниқоб тақиб, қўлларига қўлқоп кийган ҳамда скотч, арқон ва икки дона пичоқ билан қуролланганди. Бу пайтда уй эгалари ширин уйқуда эди. С.О вазиятни кузатиш учун ҳовлида қолади. М.Р ва Ф.Т моддий бойликларни эгаллаш учун уй ичкарисига кириб, ётоқхонага ўтишган. У ерда ухлаб ётган хонадон эгасининг турмуш ўртоғига бир маротаба пичоқ уриб, шовқиндан уйғонган Ф.Н.га ҳам бир неча маротаба пичоқ билан жароҳат етказган. Бу ишларини давом эттириб, эр-хотинни ўта шафқатсизлик билан ўлдирган.
Хўш, бу ёш йигитларни бундай қотилликка нима ундаган эди? Судда М.Рнинг айтишича, бошқалардан пул қарзи кўпайиб қолганлиги учун ўзига тўқ оилаларнинг уйига ўғриликка тушишни мақсад қилган. Бу ишга қариндошларини ҳам жалб этиб, Ф.Н.ни Қўқон шаҳридан уй олишидан хабар топади. Унда катта миқдорда пул борлигини тахмин қилганлигини билдириб, ана шундай қабоҳатга қўл урган.
Дастлабки тергов органи судланувчиларнинг фаразларига асосланиб, уларни жуда кўп миқдордаги мулкни босқинчилик билан эгаллашда айблаган. Ишда М.Р, Ф.Т ва С.Онинг 80 минг АҚШ долларини босқинчилик билан эгаллаганини тасдиқловчи далиллар тўпланмаган. Суд жараёнида бундай далиллар аниқланмади.
Суд ҳукми билан М.Рга узил-кесил умрбод, Ф.Тга 25 йил, С.Ога эса 23 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси, дунё рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган 20 ёшли Нодирбек Абдусатторов 18–28 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган UzChess Cup 2025 II халқаро турнири пайтида блогер “IsomTV”га қисқа интервью берди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.