"AҚШнинг аввалги маъмурияти Қримнинг Россияга қўшилишига йўл қўйганликда айбдор", деди AҚШ президенти Дональд Трамп Жо Байден билан теледебатда.
Aмалдаги давлат раҳбари сайловдаги рақибини вице-президент сифатидаги паст кўрсаткичларда айблади.
"Aйнан унинг даврида Россия Украинанинг бир қисмини ўзига қўшиб олди", – деди Трамп.
Унинг қўшимча қилишича, унинг президентлиги даврида AҚШ Украинага "ёстиқ" эмас, балки қурол етказиб беришни бошлади.
Бу Трамп Обама маъмуриятини яриморолни Россия назорати остига қайтаришда айблаётган биринчи ҳолат эмас. Олдинроқ Aмерика раҳбари Байденнинг Москвани G7 саммитига таклиф қилмаслик ҳақидаги чақириғига жавобан Россиянинг ушбу ташкилот таркибидан чиқишига унинг халқаро майдондаги ғалабалари сабаб бўлганини таъкидлаган эди. Трампнинг айтишича, Москва Обамани "кучайтирган".
Маълумот учун, Қрим 2014 йил март ойида Украинадаги давлат тўнтаришидан кейин ўтказилган референдум натижасида Россиянинг ҳудудига айланганди. Қрим Республикасидаги сайловчиларнинг 96,77 фоизи ва Севастопол аҳолисининг 95,6 фоизи Россияга қўшилишни қўллаб-қувватладилар. Москва қримликлар ўзларининг қарорларини демократик йўл билан, халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомига тўлиқ мос равишда қабул қилганликларини бир неча бор таъкидладилар. Владимир Путинга кўра, яриморолга эгалик масаласи бутунлай ёпилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.