АҚШ Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш учун Қрим ва рус қўшинлари назоратидаги бошқа ҳудудларни Россияга тегишли деб тан олишга тайёр — The Telegraph.
Нашр маълумотларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп айнан шу мақсадда ўзининг махсус вакили Стив Уиткофф ва куёви Жаред Кушнерни Россияга юбормоқда. Улар Путинга тегишли келишувни тақдим этиши керак.
"Украинанинг Россия томонидан босиб олинган ҳудудлари устидан Москва назоратини тан олиш режаси Қўшма Штатларнинг дипломатик анъаналарини бузувчи қадамдир. Вашингтон Европадаги иттифоқчиларининг хавотирларига қарамасдан, шундай ҳаракатни амалга ошириши мумкин", дейилади мақолада.
The Telegraph манбалари АҚШнинг ҳудудларни Россияники деб тан олиш бўйича таклифлари Женевада Украина билан келишувга эришилганига қарамай, стратегиянинг бир қисми бўлиб қолганини тахмин қилмоқда.
Шунингдек, Ермак ва Умеров дам олиш кунлари Қўшма Штатларга бориб, Трампнинг Мар-а-Лагодаги қароргоҳида америкалик расмийлар билан учрашиши кутилмоқда.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.