Қозоғистонда электр тақчиллиги муаммосига ечим топилди, деб хабар бермоқда LS. Миллий компания маълумотларига кўра, “Қозоғистоннинг 2035 йилгача энергия баланси” доирасида ўсиб бораётган талабни қоплаш учун янги ишлаб чиқариш тизимларини қуриш ҳисобига станциялар қувватини 44 ГВтгача ошириш зарур. Бунга эришиш учун ташқи электр таъминоти тармоқларини ривожлантириш бўйича олтита йирик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.
“Шунингдек, ҳозиргача алоҳида бўлиб келган ғарбий зонани ягона электр энергияси тизимига улаш режалаштирилган. Ушбу чора икки босқичда амалга оширилади. Кейинчалик Оқмола, Шарқий, Шимолий ва Марказий магистрал электр тармоқларининг 220-250 кВҳаво линиялари реконструкция қилинади”, — дейилади энергетика компанияси хабарида.
Бундан ташқари, KEGOC “Остона – Қарағанда – Нура” йўналишида 500 кВқувватга эга ҳаво линиялари қурилишини қўшимча қилди. Шунингдек, Экибастуздан Жомбилгача “Шимол-Жануб” йўналиши бўйича тўғридан тўғри йўналиш бўлади. Компаниянинг тахминларига кўра, бу чора ушбу йўналишдаги қувватни оширади ва келажакда Қозоғистон жанубидаги электр энергиясига бўлган эҳтиёжни қоплайди. Қолаверса, мамлакатнинг транзит салоҳияти яхшиланади.
“Ушбу лойиҳани амалга ошириш шарти билан Россия томонидан Қозоғистон орқали Қирғизистонга тўғридан тўғри оқим линиясини қуришнинг ҳожати йўқ”, — дея қўшимча қилди миллий компания.
Қозоғистон энергия таъминоти ташкилотлари ассоциацияси раҳбари Сергей Агафоновнинг фикрича, “Шимол-Жануб” лойиҳаси, биринчи навбатда, мамлакат шимолидан жанубига камида иккита қўшимча ўзгарувчан ток занжирини қуриш заруратини бартараф қилади. Унинг таъкидлашича, доимий электр узатиш линиялари катта миқдордаги электр энергиясини узоқ масофаларга камроқ йўқотиш биланузатиши мумкин. Шу фонда Қозоғистон давлатлараро электр энергияси таъминот соҳасида қўшимча салоҳиятга эга бўлади. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун унинг стратегик хусусиятидан келиб чиқиб, давлат томонидан қўшма молиялаштириш учун ариза бериш зарур. Маблағлар миқдори лойиҳанинг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ бўлади.
“Масалан, Хитой 800 кВ ва ундан юқори кучланишли доимий линияларни қуришни афзал кўради. 970 милялик ана шундай лойиҳалардан бири Хитойга 3,45 миллиарддолларга тушади. Бу линия қуёш ва шамол энергиясини Тибетнинг баланд текисликларидан Хитойнинг марказий қисмига узатади. Келажакда бундай ўта юқори кучланишли электр узатиш линиялари бутун дунёни қамраб олади ва Қозоғистон ўзининг транзит салоҳияти билан ушбу ъсупер тармоқ”да муносиб ўрин эгаллаши керак”, — деб прогноз қилди эксперт.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Атамекен” Тадқиқот ва ишлаб чиқариш корхонаси бошқарувчи директори Жақип Хайрушев Қозоғистон Ягона энергия тизими экспорт салоҳияти қандай шароитларда ошишини айтиб ўтганди. Улар орасида юқори ўтказувчанликка эга юқори кучланиш синфларининг электр узатиш линиялари мавжуд. Миллий палата 2035 йилгачамиллий электр тармоқларини ривожлантириш режасини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва ушбу йирик лойиҳаларда қатор ташаббусларни таклиф қилади.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.