Қозоғистон Президенти: Глобал муаммоларни БМТ Хавфсизлик Кенгашида кенг қамровли ислоҳотларсиз ҳал қилиб бўлмайди

Қозоғистон Президенти: Глобал муаммоларни БМТ Хавфсизлик Кенгашида кенг қамровли ислоҳотларсиз ҳал қилиб бўлмайди

Халқаро ҳамжамият дуч келаётган муаммоларни БМТ Хавфсизлик Кенгашида кенг қамровли ислоҳотларсиз ҳал қилиб бўлмайди.

Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида сўзлаган нутқида маълум қилди.

Шунингдек, у Кенгашда “ўрта синф мамлакатлари” ва барча ривожланаётган мамлакатларнинг овози эшитилиши кераклигини айтди.

"Хавфсизлик кенгаши боши берк кўчадан чиқа олмагани учун бошқа давлатлар, жумладан Қозоғистон ҳам тинчлик ва хавфсизликни сақлашда кўпроқ рол ўйнаши учун кўпроқ вакиллик қилиши керак", - деди Тўқаев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!